Исроилда истиқомат қилувчи эркак Довуд шаҳри миллий боғидан ўғирлаган қимматли артефактни яна жойига қайтарди. Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан ўғри қилган гуноҳларига тавба қилиб, виждонини тозаламоқчи бўлган, деб хабар беради Times of Israel.
Қуддус аҳолиси ва Рим легионерлари ўртасида бўлиб ўтган жангларда фойдаланилган тош миллий боғдан 15 йил олдин йўқолиб қолган. Ўғри орадан шунча вақт ўтиб тош ядрони Моше Манисга, артефактни миллий боғга олиб келган инсонга топширган.
Маниснинг айтишича, ўғирликни унинг таниши содир этган. 15 йил давомида у уйланган, фарзандли бўлган, бироқ қилмишини унута олмаган.
«Уйни йиғиштириш жараёнида у яна бир бор тошга дуч келиб қолган ва виждонан иш тутиш вақти келганини тушунган. Коронавирус тарқалиши сабаб у қиёмат яқинлашиб қолганини ҳис қилган», — дейди эркак.
Археологларнинг сўзларига кўра, мазкур артефакт миллий ёдгорлик ҳисобланади.
Изоҳ (0)