Ҳиндистонда янги туғилган чақалоққа коронавирус шарафига Корона деб исм қўйилди, деб хабар беради Deccan Herald.
Бу ноодатий исм Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатидаги Саёра қишлоғида туғилган қизалоққа «насиб этган». Чақалоқнинг ота-онаси Корона исми инсонларнинг COVID-19’га қарши биргаликда курашиш рамзига айланади деган қарорга келган.
Исмни танлашда нафақат чақалоқнинг ота-онаси, балки бошқа оила аъзоларининг ҳам рухсати олинган. Таъкидланишича, вирус кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлаётган бўлса-да, у инсонларни бирлашишга чақириб, умумий курашга илҳомлантирган.
Изоҳ (0)