1981 йилда Альберт ва Виктория музейидаги балда малика Диана стулда ўтириб, ухлаб қолган. «Peopletalk.ru» бу ҳолат қандай юз бергани ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Фото: «Peopletalk.ru»

Маълум бўлишича, ўшанда малика Диана биринчи фарзанди Уильямга ҳомиладор бўлган. Кейинроқ бу Диана ухлаб қолишининг ягона сабаби эмаслиги ойдинлашди.

Тадбирдан бир кун олдин кечаси Диана турмуш ўртоғи Чарльзнинг 10 йилдан буён маъшуқаси борлигини билиб қолган. Бу ҳақда кейинроқ малика Диананинг ҳаётини тасвирлаган биографлар сўзлаб берган.

Айтишларича, ўшанда малика ўзига ҳам зарар етказишга уринган, бироқ уни тўхтатиб қолишган. Диана ўша кеча яхши ухлай олмаган. Шунинг учун бал вақтида ухлаб қолган.

Фото: «Peopletalk.ru»

Фото: «Peopletalk.ru»