Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Тошкентдаги оқшом либослари дўкони эгаси, тадбиркор Юлдуз Мавлонова айни пайтда «Сокол» лагерида карантинда сақланмоқда. Тадбиркор Instagram’даги саҳифасида карантин даврини қай тарзда ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @yulduz_mav

«Ҳаммага салом, қисқа вақтга интернет пайдо бўлиб қолди. Биз — Москва шаҳридан келган 500 киши ҳозирда ‘Сокол’ лагерида карантиндамиз. Биринчи кеча бироз қийин ўтди. Лекин ҳозир бизга ҳамма шароитни қилиб беришди. Президентимизга раҳмат, яхши овқатлантиришяпти, табиат гўзал, ҳаво тоза. Бу ерда бизга жуда яхши қарашяпти», — дейди Юлдуз Мавлонова.

https://www.instagram.com/p/B9_fTEZAdwS/

Аввалроқ Москвадан Тошкентга етиб келган 500 га яқин ўзбекистонликлар Бўстонлиқ тумани «Қизилсув» маҳалласи «Сокол» спорт-соғломлаштириш марказига 14 кунга карантинга олингани, бироқ фуқаролар ушбу муассасада шароитлар йўқлигидан шикоят қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Ўзбекистонда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 42 та ҳолат қайд этилди. Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш учун пойтахтда айрим чекловлар ўрнатилмоқда. Хусусан, Тошкентда 22 мартдан автобус, метро ва маршруткалар ҳаракати тўхтатилди. Пойтахтдаги барча корхона ва муассасаларга ишчиларни таътилга чиқариш ҳақида топшириқ берилди. Иш масофадан туриб ташкил этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар