Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида молхона ёнди. Ёнғиндан беш ёшли боланинг куйган жасади чиқди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Фото: Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Фото: Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан маълум қилишларича, ёнғин 18 март куни 12:15 да юз берган. Олов воқеа жойига етиб борган иккита қутқарув экипажи томонидан бартараф этилган.

Ёнғин пайтида фуқарога тегишли молхонанинг том қисми ва 100 press буғдой сомони ёниб кетган. Ёнғиндан беш ёшли боланинг куйган жасади топилган.

Фото: Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Фото: Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки терговга кўра, ёнғин хонадон эгасининг беш ёшли набираси қаровсиз қолдирилганлиги ва гугурт ўйнаши оқибатида келиб чиққан.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди