Британиянинг Land Rover автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси ўзининг энг машҳур йўлтанламаси — Range Rover’нинг 50 йиллик юбилейини нишонлади, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Юбилей муносабати билан компания ўзининг барча янги моделлари синовдан ўтказиладиган Арьеплугда жойлашган полигонида қор устида эни 260 метр келадиган тасвирни яратди.

Қордан турли тасвирлар яратиш билан танилган ижодкор Саймон Бек 53 092 квадрат метрга компаниянинг логотипини туширди. Бунинг учун у тўртта Range Rover SV ҳамроҳлигида 45 мингдан ортиқ қадам ташлаб, майдоннинг марказий қисми бўйлаб ҳаракатланди.

Фото: Motor

Юбилейни нишонлаш доирасида Range Rover’ни экстремал шароитда синаш имконияти бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуага тақдим этилди. Жошуа қишда автомобиль ҳайдаш бўйича кўникмаларини ошириб, диаметри 260 метрга тенг музли ҳалқа бўйлаб ҳаракатланди.

Фото: Motor

Range Rover оиласи ўз юбилейини июнь ойида нишонлайди. 1970 йилда икки эшикли дастлабки Range Rover пайдо бўлганидан буён унинг қаторига Range Rover Sport, Range Rover Evoque ва Range Rover Velar келиб қўшилган.

Фото: Motor

Фото: Motor