Daryo

Смартфон ўрнини босувчи «ақлли» брелок тақдим этилди

Нархи 91 доллар атрофида бўлиши кутилаётган девайс апрель ойида сотувга чиқиши мумкин

1 дақиқа ўқиш43 938 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Faina Idea

OmniFob стартапчилар жамоаси уйдаги техникаларни смартфондан фойдаланмай туриб, масофадан бошқариш имконини берувчи «ақлли» брелокни тақдим этди, деб ёзади Faina Idea.

Фото: Faina Idea

Ихтирочиларнинг маълум қилишиcаҳ, OmniFob брелогидан нафақат смартфон ўрнини босувчи, балки бошқарувчи қурилмалар ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, OmniFob гараж эшигини бошқариши, автомобиль қаерда турганини аниқлаши ва уни GPS-треккер билан улаб қўйиши мумкин. Шунингдек, брелок ёрдамида уйдаги бошқа қурилмаларга «буйруқ» берса ҳам бўлади.

Фото: Faina Idea
Фото: Faina Idea
Фойдаланувчи ускунанинг ҳар қандай ишлаш режимини фаоллаштириши мумкин. Мавзуга доир: Нархи 91 доллар атрофида бўлиши кутилаётган девайс апрель ойида сотувга чиқиши мумкин.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар