News cover

Қашқадарёда ноқонуний балиқ овлаш оқибатида табиатга 12,7 млрд сўм зарар етказилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Танхоз дарёсидан 400 дан зиёд балиқ овлаган шахс табиатга 12 миллиард сўмдан кўпроқ зарар етказди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, рейд давомида “Ҳисор” МФЙ Қоратут қишлоғида яшовчи Й.Қ. Танхоз дарёсидан 412 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Амударё гул балиғи (форел) ҳамда 6 дона оддий қорабалиқ овлагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан “Экологик назорат тўғрисида”, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган балиқ овлаш қоидалари талаблари бузилгани қайд этилган.

Маълумот учун, 2026 йил 11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги табиий сув ҳавзаларида, шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланган. Ушбу давр балиқларнинг кўпайиш мавсуми бўлгани сабаб уларни овлаш балиқ захирасининг кескин камайиши ва айрим турлар йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин.

Мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга етказилган зарар 12 миллиард 749 миллион 340 минг сўмни ташкил этган. Ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.

2025 йил декабрь ойи охирида Навоий вилоятида иккита ҳолатда ноқонуний балиқ ови ортидан табиатга 680 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди. Содир этилган ҳуқуқбузарлик натижасида ҳайвонот дунёсига 120 миллион 304 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Бугун, 18:19

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: