• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирус Марказий осиёлик мигрантларни Россияга «қамаб қўйди»

    Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан авиа ва темир йўл қатновларига ўзаро чеклов киритган ё кескин қисқартиргани сабаб ушбу давлат фуқаролари мамлакатда қолиб кетмоқда, деб хабар беради «Коммерсантъ».

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Нашр мухбири ҳар уч давлатнинг Россиядаги элчилари билан боғланиб, бу давлатлар ўз фуқароларига ватанларига қайтиш ёки карантинни Россияда ўтказиш борасида қандай ёрдам кўрсатаётганига қизиққан.

    COVID-19 коронавируси туфайли Россия чегараларнинг ёпилиши ҳамда авиа ва темир йўл қатновларининг бекор қилиниши Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган юз минглаб меҳнат мигрантларининг режаларини ўзгартириб юборди. Гап шундаки, анъанага кўра, айнан баҳор фаслида ишчилар Россияга ишлаш учун йўл олишади ва кеч кузда ватанига қайтишади. Россияда қишда ишлаган мигрантлар эса Наврўз байрамини уйда нишонлашга ҳаракат қилади.

    Бироқ меҳнат мигрантлари байрамга ўз оилалари бағрига қайтиши қийин масала. Ўзбекистон бошқа давлатлар билан авиа ва темир йўл қатновларини тўлиқ ёпди, Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси эса фақат Москва ва Дубайдан чартер рейслар ташкил этилишини ваъда қилмоқда. Шунингдек, барча йўловчилар Тошкентга келиши билан икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовнинг «Коммерсантъ»га маълум қилишича, бундай чартер рейсларнинг биринчиси сешанба куни амалга оширилган. Россия ҳукумати билан ўзбекистонлик фуқароларни нафақат Москвадан, Россиянинг бошқа ҳудудларидан қўшимча чартер рейслар амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. «Бу рейсларга чипталар пуллик. Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматларининг келишувига кўра, 17 март куни Қозон вокзалидан Тошкентга иккита махсус поезд йўл олди. 18 март куни яна бир поезд йўлга чиқиши кутилмоқда», — дейди элчи.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон коронавирус сабаб авиа ва автоқатновларни тўхтатади. Чет элда қолган ватандошлар чартер рейсларда қайтарилиши мумкин

    Асадовнинг сўзларига кўра, элчихона «ватанга қайтиш истагида бўлган ватандошлар ҳақида маълумот тўпламоқда», қолганларни эса «ваҳимага берилмасдан, Россия ҳукумати томонидан тавсия этилаётган вирусга қарши курашиш чора-тадбирларига амал қилиш»га чақирмоқда.

    Молиявий муаммоларни меҳнат мигрантларининг аҳволига аллақачон таъсирини ўтказган рубл курси ҳам янада чуқурлаштириши мумкин.

    Мигрант.моби портали асосчиси, юрист Ботиржон Шермуҳаммедов мигрантлар ёпиқ чегаралар шароитида тўқнаш келаётган бюрократик муаммоларга ҳам эътиборни қаратди.

    «Мигрант ўз миграцион картасини янгилаш учун Россия чегарасига борадиган ҳолатлар жуда кўп. Агар патентга вақтида ҳужжат топшира олмаса, 10—15 минг рубл жарима тўлаш ёки Қозоғистон чегарасига бориб, уни кесиб қайтиб кириш танлови бор. Бу бир ярим сутка вақтни олади, лекин арзонроқ — 7—8 минг рубл. Мигрантлар кўпроқ иккинчи вариантни танлашади, гарчи бундай йўналишни таклиф этаётган ташувчилар ноқонуний ишлашади, чегарачилар эса гоҳида пора талаб қилишади», — дейди Шермуҳаммедов.

    Мавзуга доир: Германия ва Буюк Британиядаги ватандошлар чартер рейслар билан Ўзбекистонга қайтарилади

    Тожикистон авиақатновни кескин камайтирди ва Россия билан темир йўл алоқаларини бутунлай тўхтатди. Тожикистоннинг Москвадаги элчиси Имомиддин Сатторов барча тожик ишчилари ва талабаларини Россиядан эвакуация қилишнинг иложи йўқлигини тан олган ва шунинг учун Россия ҳукуматидан уларни қолиш шартларини бузганликлари учун жазоламасликни сўраган.

    Қирғизистон Москва билан авиақатновни сақлаб қолган, аммо Екатеринбург, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургга рейсларни тўхтатди, поездлар қатнови эса бутунлай бекор қилинди. «Мамлакатларимиз ўртасидаги авиақатнов ҳали бекор қилинмаганлиги ва фуқароларнинг чиқиб кетишлари учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқлиги сабабли, эвакуация масаласи ҳам ҳозирча кўриб чиқилмаяпти», — деди Қирғизистоннинг Москвадаги элчиси Аликбек Жекшенкулов. Бугун, 18 март куни Қирғизистонда ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди.

    18.03.2020, 17:07   Изоҳ (0)   49922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Эксперт хорижлик олимларнинг коронавирус ҳақидаги тавсиялари баъзида Ўзбекистон шароитига мос келмаслигини тушунтирди

    18.03.2020, 16:53

    Тиббиёт фанлари доктори коронавируснинг банан, сут ёки гўшт маҳсулотларидан юқмаслигини тушунтириб берди (видео)

    18.03.2020, 16:40

    Наманганга Латвия ва Эрондан учиб келган йўловчилар 14 кунлик карантин учун санаторий ва шифохонага жойлаштирилди

    18.03.2020, 16:35

    Ўзбекистонда саноат мақсадларида каннабис ўсимлигини етиштиришга рухсат берилди

    18.03.2020, 16:06

    Видео: «Коронавирус ҳақида тарқалган фейк хабарларга ишонмаслик керак». Тиббиёт фанлари доктори COVID-19 тўғрисидаги шов-шувли хабарлар ҳақида

    18.03.2020, 15:51

    Видео: «Коронавируснинг тарқалишига мутация, мутацияга эса инсон омили сабаб бўлган». Тиббиёт фанлари доктори COVID-19 ҳақида

    18.03.2020, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.