• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    UzAuto’нинг янги нархлари адолатлими? Корхона ўзи билганича нарх белгилашга ҳақлими? Мутахассис бу саволларга жавоб берди

    UzAuto автомобиль нархларини ошириш катта шов-шув ва муҳокамаларни келтириб чиқарди. Бир қарашда баҳсли масалаларга ойдинлик киритиши лозим бўлган парламент эшитувлари ҳам аслида кўп саволларни очиқ қолдирди. Бу саволларнинг баъзиларига жавоб топиш учун юрист, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Ўткирбек Холмирзаевга мурожаат қилдик. У нарх оширилиши қай даражада адолатли ва қонуний бўлганинга изоҳ берди.

    Фото: Ўткирбек Холмирзаев

    Фото: Ўткирбек Холмирзаев

    UzAuto Motors АЖ автомобиль нархларини ошириши жамиятда катта баҳслар келтириб чиқарди.

    Мавзуга доир:

    • UzAuto Motors автомобиллар нархи нега ошганига изоҳ берди
    • Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси UzAuto Motors’нинг автомашиналар нархини оширганини кескин қоралади
    • «Нархлар қайси омиллар туфайли ошганини истеъмолчи билишга ҳаққи борми ёки йўқми?». Депутат UzAuto Motors’дан тушунтириш сўради
    • «Иложи бўлса, оилавий қарғанг». UzAuto нархларининг ошиши ижтимоий тармоқлар муҳокамасида
    Компания мутахассислари Олий Мажлис ва ОАВ вакиллари билан бўлган парламент эшитувларида ўз товарлари нархи оширилиш сабаблари бўйича аргументларини келтирди. Асосий масала қолиб бошқа масалалар муҳокама қилишга ўтиб кетилди (компания товарларининг чет элдаги нархлари, товарлардаги нуқсонлар ва ҳ.к.). Кўриниб турибдики, эшитувлар оширилган нархлар бўйича тушунтириш бериш ва имкон қадар нархларни оқлаш, норозилик келиб чиқишининг олдини олиш учун ташкил этилган. Тадбирдаги аҳвол, айниқса модератор апологетикаси менга жуда кулгули туюлди. Депутатлар юридик жиҳатдан профессионал эмаслиги, масаланинг қонуний асосларини кўриб чиқиш ўрнига ижтимоий контекстдан аргументлар қидирганига эътибор қаратдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Лекин жамият ҳам, ОАВ ҳам, депутатлар ҳам бир нарсани назардан четда қолдирди. Бу – айни компания товарлари нархларини белгилашни тартибга солувчи қонун билан ўрнатилган қоидалар. Зеро нарх оширилиши адолатли-адолатсизлиги мазкур нормаларга асосан белгиланиши керак эди.

    Аслида-ку, монополия ёмонлиги, ҳар қанча тартиб ўрнатилмасин монополия уни четлаб ўтиши, қонунчилик билан бошқариб бўлмаслиги аён. Лекин ҳали рақобатли бозор йўқ экан, ҳеч бўлмаса ўрнатилган тартибга риоя қилиб нарх белгиланишини талаб қилиш мумкин.

    Аслида ҳар бир тижоратчи ташкилот ўз товарларига бозордан келиб чиқиб ўзи нарх белгилайди. Лекин шундай (монопол) тижоратчи субъектлар борки, рақобат тўғрисидаги қонунчиликка кўра улар товарларига нарх белгилашда айрим тартибларга риоя қилишга мажбур.

    Устун мавқе нима?

    «Рақобат тўғрисидаги» қонунга кўра, устун мавқе бу бозорда бир субъектнинг бошқа рақобатлашувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириши ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши, шунингдек, тегишли бозорга бошқа субъектларнинг киришини қийинлаштириши ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаши имкониятини берадиган ҳолатдир.

    Устун мавқе эътироф этилиши учун субъект бозорда 50 фоиз ва ундан ортиқ улушга эга бўлиши ёки айрим шартлар билан бирга 35 фоиздан ортиқ улушни эгаллаши етарли.

    Батафсил ўқинг:

    • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сонли «Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги қарори

    UzAuto Motors АЖ бозорда устун мавқега эга

    Бизнинг UzAuto Motors ушбу белгиларга тўла мос келади: тегишли бозордаги улуши 100 фоизга яқинлашади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, UzAuto Motors АЖ автомобиль бозорида устун мавқени эгалловчи хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади. Ушбу корхона, менимча, устун мавқенинг энг олий даражасида монопол мавқеда бўлса керак, яна ҳисоб-китоб қилувчи ваколатли органлар яхшрироқ билади. Зеро бозорда унга деярли рақиб йўқ, унинг бозордаги улуши қарийб 100 фоизга яқин. Бу ҳақда очиқ маълумот йўқ, лекин бир вақтлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари буни айтиб ўтган эди.

    Шунингдек, қонучилик устун мавқедаги корхоналар ўз мавқеини суиистеъмол қилишини тақиқлайди ва унга йўл қўймаслик учун ҳам у мавжуддир.

    Фото: Аскар Якубов

    Фото: Аскар Якубов

    Устун мавқени суистеъмол қилиш бу пировард натижада рақобатни чеклашга ва/ёки истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлардир. Қонунда ушбу суиистеъмолнинг айрим таркиблари саналган бўлиб, масалан, товарнинг монопол юқори ёки монопол паст нархларини белгилаш ҳам суиистеъмол ҳисобланади.

    Қонунга кўра, товарнинг товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган нархи, агар ушбу нарх:

    бундай товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ҳамда фойда суммасидан юқори бўлса;

    асоссиз харажатларнинг ўрнини қоплашга ёки товарнинг сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, монопол юқори нархдир.

    Кўпчилик наздида UzAuto Motors белгилаган нархлар асоссиздай (зеро у монопол, нархини асослаши керак). Унда асослилигини ким текширади? Конференцияда буни муҳокама қилиб бўлмайди, харажатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва кейин қарор қабул қилиш керак бўлади.

    UzAuto Motors нархларни қандай ўрнатади?

    Юқоридаги ҳужжатни яхшилаб ўрганиб чиқсак, ягона авто ишлаб чиқарувчимиз устун (ёки монопол) мавқе эгаллаган корхона сифатида махсус реестрга киритилган ва шунга мувофиқ у ўз товарларига ўзи истаганича нарх белгилаш ҳуқуқига эга эмас.

    Қонунда товарнинг бозордаги монопол нархи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланиши кўрсатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси субъектлар товарларига нархларнинг ўзгариши динамикасини кузатиб бориши:

    • ҳар чоракда субъектлар томонидан тақдим этилган товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларга қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
    • статистика органлари маълумотларини (маълумотномалар, бюллетенлар ва бошқаларни);
    • оммавий ахборот воситалари маълумотларини;
    • белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат функциялари материалларини (ўрганишлар натижасида текшириш бўйича далолатномалар ва маълумотномалар, берилган кўрсатмалар ва бошқаларни);
    • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маълумотларини таҳлил қилиб бориши белгиланган.
    Ушбу қарорда монопол нархларни аниқлаш, уларнинг асослилигини текшириш тартиби ҳам белгиланган бўлиб, UzAuto Motors нархларини ушбу нормага мувофиқлигини текшириш лозим. Фақат ваколатли органгина аниқ ҳисоб-китобларга асосланиб нархларнинг қанчалик адолатли ёки монопол эканлигини аниқлай олади.

    Демак, реестрга киритилган монопол корхоналарнинг нархлари Монополияга қарши орган томонидан таҳлили қилиниши, унинг нархлари товар бозорида қиёсланадиган нархларнинг тегишли ўсиш суръатлари билан таққослаш бўйича товар нархининг 10 фоизга асоссиз оширилишида ёки товар нархи асоссиз ўзгартирилишидан далолат берувчи бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланадиган монопол юқори нарх ҳодисаси аниқланганда тегишли чоралар кўрилиши керак.

    Фото: UzAvto Motors

    Фото: UzAvto Motors

    Ҳозир таннархни, харажатларни нархларни ҳисоблаш ва шакллантириш тартибига тўхталиб ўтирмаймиз, зеро бу мураккаб иш, уни мутахассислар қилиши керак.

    Автомобилга нарх ошгани учун кимдан ҳисобот сўраш керак?

    Нархларни асослашни UzAuto Motors’дан эмас, у бевосита ушбу соҳадаги ваколатли орган – Монополияга қарши курашиш қўмитасидан сўрашимиз керак.

    Қонунга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси нархни ўрганиши, қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиши лозим. Ахир улар монопол нархлар ўрнатилмаслиги, истеъмолчилар ҳуқуқлари камситилмаслиги ва ушбу соҳадаги қонун устуворлиги учун масъул. Шунинг учун иш ҳақи олади улар.

    Қолаверса, Монополияга қарши орган монопол нархларни аниқлашда оммавий ахборот воситалари маълумотларини ҳам таҳлили қилиб бориши қарорда кўрсатилган.

    * * *

    Хулоса қилиш мумкинки, Олий Мажлис депутатлари, улар ҳақиқатан нархларни ўрганиш, монопол, асоссиз нархларга йўл қўймаслик мақсадида бўлса, UzAuto Motors’ни эмас, ваколатли давлат органи –Монополияга қарши курашиш қўмитасини чақириб, эшитувлар уюштириши керак. Зеро улар мутахассис ва аниқ ҳисоб-китоблар билан жавоб беради. Монопол корхонани сўроққа тутишдан не наф? У доим ўз нархини ҳимоя қилади ва бу учун уни айблаш қийин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    12.03.2020, 07:50   Изоҳ (0)   111019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳайп қандай ишлайди: машҳур киноларни холисона баҳолашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Кино | 2 июл, 10:49

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14

    “ПСЖ” “Бавария”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал жуфликлари маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 10:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.