ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманидаги «Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик-авто» чегара назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикаси томон ҳаракатланаётган муқаддам судланган Қ.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли автомашина божхона ходимлари кўригидан ўтиб, чегаранинг нейтрал ҳудудига етган вақтида, тўхтатиб текширилган.
Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида хуфёна усулда яширилган 1 136 000 АҚШ доллари, 77 830 евро ва 21 018 670 Россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.
Мазкур хорижий валюталарнинг миллий валютадаги эквиваленти 14 миллиард 753 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 2-қисми «а» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)