Буюк Британияда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда The Guardian Қиролликнинг Беркшир касалхонаси маълумотига таяниб.
«РБК»нинг ёзишича, у 70 ёшдан ошган аёл бўлиб, мамлакат бош вазири Борис Жонсон унинг яқинларига тазия билдирган.
Қайд этилишича, Буюк Британияда вирусдан касалланганлар сони 115 кишига етган. Камида 8 киши чет элга чиқмасдан туриб касалланган. 2020 йил 5 март ҳолатига кўра, Британияда бир сутка ичида коронавирусга чалинган беморлар сони 30 тага кўпайган.
Ўтган бир сутка ичида Хитойдан ташқарида 2,1 минг киши коронавирус юқтириб олди. ЖССТ коронавирус Хитойдан ташқари дунёнинг 85 мамлакатида тарқалганини эълон қилди
Аввал Буюк Британиянинг Flybe авиакомпанияси коронавирус тарқалиши сабаб инқирозга учрагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)