• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сўкканим рост, аммо ҳеч кимга қўл кўтармадим». Миришкор ҳокими интернетда тарқалган аудиога изоҳ берди

    Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев билан бўлган мулоқотда ижтимоий тармоқларда тарқалган овоз унга тегишли эканлигини тан олиб, мазкур қилмишини маҳалла раисининг беписанд муомаласи билан изоҳлади.

    Фото: «Дарё»

    — Маҳалла раисларидан бири берилган топшириқни бажармагани етмагандек, бу ҳолатга изоҳ сўраганимда нописанд жавоб берди. Қолаверса, чарчоқ ҳолатида бўлганим учун ўзимни бошқаролмай сўкиб қўйибман, — дейди Бахтиёр Ражабов. — Мен солиқ тушумлари тўғридан-тўғри бюджетга тушишини, бизларнинг ойлигимиз ҳам шу пул ҳисобидан тўланишини тушунтирдим.

    Бахтиёр Ражабовнинг айтишича, мазкур воқеа 28 февраль, жума куни, бўлиб ўтган йиғилиш сўнгида содир бўлган. Бу пайтда воқеа жойида туман солиқ инспекцияси раҳбари, молия бошлиғи бўлган. Йиғилиш эса бюджет тушумларига бағишланган.

    Ўша кунги йиғилишда иштирок этган маҳалла раисларидан бирининг маълумот беришича, ҳоким йиғилишда 5-6 нафар маҳалла раисини урган. Ҳокимдан калтак еган маҳалла раислари орасида депутат ҳам бўлган.

    Миришкор ҳокими «Дарё» мухбирининг аудиёзувда кимнидир ураётгани эшитилгани, кимга қўл кўтаргани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, мазкур овоз монтаж қилиб қўшилганини айтмоқда.

    — Йиғилишда сўкинганим рост, аммо ҳеч кимга қўл кўтармадим, — дейди ҳоким. — Кимгадир қўл кўтарилгани акс этган овоз монтаж қилиб қўшилган.

    Шуҳрат Хўжаев, Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

    Шуҳрат Хўжаев, Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
    Фото: «Дарё»

    Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Хўжаев ҳам воқеа содир бўлган пайт воқеа жойида бўлганини айтиб, ҳокимнинг маҳалла раисларига қўл кўтарганини рад этмоқда.

    — Ўша куни воқеа жойида мен ҳам бор эдим, ҳоким ҳеч кимга қўл кўтармади, — дейди Шуҳрат Хўжаев. — Қолаверса, ҳокимнинг ҳақоратли сўзлари барчага эмас, бир кишига қаратилганди.

    Миришкор ҳокими ва матбуот котиби ҳақоратли сўзлар айнан бир кишига қаратилганини айтса-да, унинг ким эканлигини эслолмади.

    Исми очиқланса, унга босим ўтказилишидан қўрққан раиснинг маълумот беришича, 28 февралдаги йиғилиш ўша куни кечаси соат 8:00 дан 12 гача давом этган.

    — Маҳалла раисларини туман ҳокимлигига кечки пайт соат 8:00 га  чақиришганди, бордик. Йиғилиш фермерлардан тушаётган солиқ тушумлари ҳақида бўлиб, ММТП раислари ҳам иштирок этаётган  экан, — дейди йиғилишда иштирок этган маҳалла раиси. — Фермерлар билан бўлган йиғилишни биз ҳам эшитиб ўтирдик. Йиғилиш кечаси 22:30 гача давом этди. Ҳоким йиғилишни тугатиб чиқиб кетди. Ҳаммаси жойида эди, фермерларни сўкмади. Йиғилиш тугагач, кетишга чоғландик, шунда Жамшид ва Жаҳонгир исмли масъуллар кетмай туришимизни, ҳоким биз билан ҳам солиқ тушумлари ҳақида гаплашишини айтди.

    Шахси сир қолишини сўраган маҳалла раисининг қўшимча қилишича, ҳокимнинг чегарадан чиқишига вилоят почта бошлиғининг маҳалла раисларига қилган эътирози сабаб бўлган.

    Фото: «Дарё»

    — Кечаси соат 11 да яна йиғилиш бошланди, йиғилишга кириб келган вилоят почта бошлиғи Ориф ака маҳалла раислари солиқ тушумларини бажармаётганини айтиб, эътироз билдирди, — дейди маҳалла раиси. — Шунда йиғилишга кириб келган катта (ҳоким назарда тутилмоқда. Таҳририят)нинг жаҳли чиқиб, ҳаммани сўкиб кетди. 5-6 та маҳалла раисларини урди ҳам. Аҳмад исмли раис қовурғаси синганини айтди.

    Маҳалла раислари ҳақорат қилинган йиғилишда қатнашган вилоят почта бошлиғи Ориф Маҳмудов маҳалла раисларига ҳар ой 10 миллион сўмдан солиқ тушумларини топшириш мажбуриятини қўйган.

    — Вилоят почтаси бошлиғи Ориф ака маҳалла раисларига ҳар ой 10 миллион сўмдан солиқ тушумини қиласизлар деб талаб қўйди, — дейди суҳбатдош раис.

    Эслатиб ўтамиз, сал аввалроқ мазкур ҳолатга изоҳ берган вилоят ҳокимлиги «аудиода турли хил уятли сўзлар билан йиғилганларни «сийлаган» туман ҳокими эканлиги аниқ, буни инкор этиш фикридан йироқмиз. Бу борада ички тартибда чора кўриш билан чекланиш ҳам мумкин эди. Аммо қонуний равишда чора кўрилиши, «Нега оддий халқ хато қилса, жазо ёки жарима, ҳоким хато қилса, кечирим?» каби табақалаштирувчи гап-сўзлар келиб чиқмаслиги тарафдоримиз», деганди. Бош прокуратура эса мазкур ҳолат ўрганилаётгани ҳақида баёнот берганди.

    Мавзуга доир: Миришкор тумани ҳокимининг ҳақоратли сўзлар ишлатилган аудиоёзуви тарқалди. Ҳолат юзасидан текширув бошланди

    02.03.2020, 23:27   Изоҳ (0)   84590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда февраль ойи учун «Палов индекси» маълум қилинди

    02.03.2020, 22:26

    Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

    02.03.2020, 21:56

    Ўзбекистон банклари савдо нуқталаридаги терминаллар орқали қилинган тўловлардан 0,2 фоиз комиссия олишни бошлади

    02.03.2020, 21:25

    Миришкор тумани ҳокимининг ҳақоратли сўзлар ишлатилган аудиоёзуви тарқалди. Ҳолат юзасидан текширув бошланди

    02.03.2020, 20:56

    Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

    02.03.2020, 20:12

    Шавкат Мирзиёев 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Пропискасизлар учун алоҳида бож бекор қилинади

    02.03.2020, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.