News cover

Ёғингарчилик сабаб Олмаота халқаро аэропортини сув босди (видео)

Қозоғистонда 3 май куни кузатилган кучли ёғингарчилик пайтида Олмаота халқаро аэропортини сув босди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Аэропорт ходимлари текширув ва паспорт назорати зонасида сув тошқини оқибатларини оммавий равишда бартараф этган. Гувоҳлар сув томдан тўғри бино ичига тушганини айтмоқда. Ижтимоий тармоқларда аэропортга олиб борувчи йўлларни сув босгани тасвирланган кадрлар тарқалган.

Фото: коллаж / Видеодан кадр

“Кучли ёғингарчилик оқибатида Т1 ва Т2 терминалларининг айрим ҳудудларида томдан сув сизиб чиқди. Оқибатлар 30 дақиқа ичида тезкорлик билан бартараф этилди ва парвозлар фаолиятига таъсир кўрсатмади”, дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг таъкидлашича, ҳозирда аэропорт одатдагидек ишламоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун инфратузилма текширувдан ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, 3 май куни Тошкент шаҳрида ҳам кучли ёғингарчилик кузатилганди. Оқибатда “Чорсу” метро бекатини сув босди, ҳолат юзасидан берилган расмий муносабатда сувнинг катта қисми шаҳардаги ирригация-дренаж тизими орқали табиий равишда чиқиб кетгани айтилган.

Бугун, 08:58

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: