• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда кўчада яланғоч юрган эркаклар жазоланди

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри кўчаларида кийимсиз юрган эркакларнинг видеоси тарқалганди. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, видеодаги эркаклар шахси аниқланди ва улар майда безорилик содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Маълум бўлишича, 29 февраль, шанба куни, соат тахминан 23:00 атрофида Жомбой туманида туғилган фуқаролар Самарқанд шаҳридаги Туркистон ҳамда Амир Темур кўчалари кесишмасида яланғоч ҳолда юрган. 1 март, якшанба куни, соат 00:30 да Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан навбатчилик қисмига келтирилган фуқаролар шахсига аниқлик киритилган. Айтилишича, шаҳар кўчасида юриб, майда безорилик содир этган шахслар 1976 йил Жомбой туманида туғилган Ж.Н., 1992 йилда туғилган Ў.Т. эканлиги аниқланган. Шунингдек, 1979 йилда туғилган жомбойлик Х.Д. уларни ўз автомашинасига миндирган.

    Фуқаро Ж.Н. «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида 29 февраль куни ҳамқишлоғи Ў.Т. билан спиртли ичимлик истеъмол қилганини айтиб, кўчада нима қилганини англамаганини таъкидламоқда.

    — Спиртли ичимлик ичиб, ўзимиз билмаган ҳолда Самарқанд шаҳрида ҳамқишлоғим билан шу ишни қилганмиз. Биз жуда кўп ичганмиз. Ўзимиз ҳам нима иш қилганлигимизни билмаганмиз. Аввал қишлоқда, сўнг шаҳарга келиб яна ичганмиз. Аммо шаҳарнинг қаерида ичганлигимизни ҳам эслай олмайман. Ҳатто шаҳарга қандай келганимни билмайман. Каллам «кантюжен» бўлиб қолган эди (Жойида эмас демоқчи, таҳририят). Нима қилаётганлигимизни билмаганмиз. «Запис» умуман ишламаган, — дейди Ж.Н. — Бизлар икки киши эдик. Ҳеч қандай гаров ўйнамаганмиз. Бу ерда пул ўйналмаган. Нима иш қилганимизни ўзимиз билмаганмиз. Бизни олиб кетмоқчи бўлган ҳайдовчининг гапига қулоқ солмасдан тентаклик қилганмиз. Мен Ўзбекистон халқидан кечиришларини сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман.

    Воқеанинг яна бир иштирокчиси Ў.Т.нинг таъкидлашича, у ҳамқишлоғи Ж.Н. билан дастлаб Жомбой туманидаги Журият қишлоғида жойлашган ошхонада кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнг Самарқанд шаҳридаги Сартепа массивига келиб, бу ерда ҳам ичишни давом эттирган. Кеч соат тахминан 23:00 атрофида Ж.Н. билан Сартепа массивида яланғоч ҳолатда юрган.

    — Шаҳарнинг қаерида спиртли ичимлик ичганимизни эслолмайман. Гаров ўйнамаганмиз, маст ҳолатда шу ишни қилганмиз. Кўчада яланғоч юрганимни ўзим билмайман. Фақат видеода кўрдим. Биз маст бўлиб қолгандик. Олиб кетиш учун ҳайдовчини чақиртиргандик. Қолганини эслай олмайман, — дейди Ў.Т. — Қилган ишимдан пушаймонман. Ўзбекистон халқидан қилган ишим учун чин кўнгилдан кечирим сўрайман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳолат юзасидан ўзининг машинасида икки нафар яланғоч фуқарони миндирган, кейинчалик оломон қуршовида қолган ҳайдовчи Х.Д. билан суҳбат жараёнида у ҳамқишлоқлари Ж.Н. ва Ў.Т. соат 23:00 атрофида қўнғироқ қилиб, Самарқанд шаҳридан олиб кетишини сўраганлигини билдирди.

    — Мен уларни олиб кетишга келгандим. Улар маст ҳолатда эди. Машинамда олиб кетаман деган пайтимда улар кийимларини ечиб, бу светофордан кейинги светофоргача яланғоч ҳолатда борамиз дейишди, — дейди Х.Д. — Мен уларни қайтаришга ҳаракат қилдим. Аммо менинг гапимга қулоқ солмади. Иккаласига кучим етмади. Улар кейинги светофорнинг олдидан олиб кетасан дейишди. Светофор тагига келганимда иккаласи машинага минди. Шу вақтда бошқа ҳайдовчилар келиб бизни тўхтатишди. Мен бу қилган ишимдан пушаймонман. Мен уларни қайтара олмаганим учун бутун Ўзбекистон халқидан кечирим сўрайман.

    Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

    Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

    Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг 2020 йил 2 март кунидаги қарорига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун фуқаро Ж.Н.га 15 сутка муддатга, фуқаро Ў.Т.га 15 сутка муддатга, фуқаро Х.Д.га 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    02.03.2020, 19:09   Изоҳ (0)   75297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    02.03.2020, 18:37

    Ўзбекистондаги барча мактабларда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади

    02.03.2020, 17:52

    Сергели туманида 2 та янги умумтаълим мактабларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    02.03.2020, 17:36

    «Толибон» ҳеч қачон Ўзбекистонга хавф туғдирмасликка ваъда берди (видео)

    02.03.2020, 16:50

    Умра зиёрати, тимсоҳ болалари, қимматбаҳо тошлар — Straus House таъсисчиси мижозлардан олган пулларни нималарга сарфлаган?

    02.03.2020, 16:37

    Ўзбекистоннинг бир неча банкларида автокредитлар бериш шарти ўзгарди

    02.03.2020, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бекҳэм, Оуэн, Беллингем ва Трент Александер-Арнольд. “Реал” сафида тўп сурган англиялик футболчилар

    Футбол | 13 август, 16:37

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    Кремний водийси “ақлли” авлод яратишга 50 минг долларгача сарфламоқда — WSJ

    Дунё | 13 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:09

    Жонни Депп қароқчи Жек Читтак ролига қайтишга тайёр — бироқ битта шарт билан

    Кино | 13 август, 15:58

    Ўзбекистонда аралаш мато ва газлама 2028 йилгача божхона божидан озод этилади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:49

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — Билд

    Спорт | 13 август, 15:34

    Grok Ғазо бўйича жавоби учун вақтинча блокланди

    Дунё | 13 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.