Милан шаҳридан келган Финляндия фуқаросида коронавирус билан касалланиш ҳолати кузатилди, деб хабар бермоқда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот миллий институти (THL). Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатган.
«Хельсинки вилоятидаги Уусимаа ҳудудида коронавирус инфекцияси кузатилди буни лабаратория тадқиқотлари ҳам тасдиқлади. Бемор Италия шимолида Милан шаҳрида вирусни юқтириб олган. У айни вақтда Хельсинки университет касалхонасида даволанмоқда. Аёлнинг ҳолати анча яхши», – дейилган хабарда.
Финляндия ОАВ гап ўрта ёшли, меҳнатга лаёқатли аёл киши ҳақида кетаётгани, унинг ўзи тиббиёт муассасасига мурожаат қилгани ва ҳозирда соғлиғи барқарор эканлигини қайд этган.
Италияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 12 нафарга етган, эпидемия бошланган вақтдан буён жами 374 нафар италиялик вирус билан касалланган. Бу ҳақда Римда ўтган матбуот-анжуманида Италия фуқаро муҳофазаси хизмати раҳбари Анжело Боррелли маълум қилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)