Талаба Феруз Баҳодиров томонидан олинган «Олий таълим» номли қисқа метражли фильм кўпчиликка манзур бўлди. Ушбу фильмда Ўзбекистон олий таълим тизимидаги кўплаб муаммоларни сатира услубида, жуда муваффақиятли кўрсатиб берилган. Жумладан таълимда бирламчи аҳамиятга эга бўлмаган давомат, ташқи кўриниш, ўқитувчилар ва талабаларга халақит қилувчи бошқа икир-чикирлар киноя билан кўрсатиб берилган.
«Олий таълим» қисқа метражли фильми талабаларни қўрқитиш, уларга билим эмас, балки ортиқча ташкилий вазифаларни юклаш, айрим ўқитувчиларнинг ўқув муассасаларида талабаларга босим ўтказиши, шунчаки ҳисобот учун ёзиладиган «отработка»лар ва бошқа тизим муаммолари ҳақида ҳикоя қилади.
Таниқли блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фильм ҳақида жуда илиқ фикрлар билдириб, унда акс этган муаммолар анча вақтдан буён ОТМларда мавжудлиги, режиссёр уларни жуда муваффақиятли очиб берганлигини қайд этган.
Изоҳ (0)