Тошкентда аёл кишини ўлдирганликда гумонланувчи эркак 19 йил ўтиб қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Фарғона туманида тезкор тадбирлар давомида одам ўлдирганликда гумонланувчи 43 ёшли Р.Э. қўлга олинган.
У 2001 йил 16 май куни 75 ёшли Р.С.нинг ўлдирилишида гумонланмоқда.
Изоҳ (0)