• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» оқшоми. Хитой коронавируси бўйича 19 февралнинг асосий хабарлари

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Хитой Соғлиқни сақлаш минтақавий комиссияси Хубэй провинциясида COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 2004 кишига етгани ҳақида хабар берди. Бутун дунё бўйлаб коронавирус келтириб чиқарган пневмония оқибатида 2009 киши вафот этди. Вафот этганларнинг 1921 нафари Хубэй провинцияси ҳисобига тўғри келмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    COVID-19 коронавирусини юқтириб олганлар сони 74 185 кишидан ошиб кетди. Таъкидланишича, 14 376 киши даволанишга муваффақ бўлган, яна 5,2 минг киши шифохоналарда назорат остида.

    Ўзбекистондаги вазият

    Хитой раҳбари Си Цзиньпин мазкур мамлакат халқига ҳамдардлик ва кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон 12 февраль, чоршанба куни, Хитойга коронавирусга қарши курашиш учун гуманитар ёрдам юборган эди.

    Фото: “Xabar.uz”

    Фото: “Xabar.uz”

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 18 февраль, сешанба куни, «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилган 294 нафар фуқаронинг карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатилган. Шунингдек, 19 февраль, чоршанба куни, яна 84 нафар ўзбекистонлик карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатилди. Уларнинг бирортасида коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Кузатиш маросимида иштирок этган «Xabar.uz» мухбири карантин муддатидан чиққан фуқаролар, шифокор ва ҳамширалар билан суҳбат қилибди.

    Мавзуга доир: Хитойдан келган ўзбекистонликлар «Бўстон» санаторийсидаги 14 кунлик карантин ҳақида сўзлаб берди
    Маълумот учун, Хитойда сафарда бўлган жами 584 нафар фуқаро 4—6 февраль кунлари учта чартер рейс орқали мамлакатга олиб келинганди.

    19 февраль, чоршанба куни, биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли қолдирилгани маълум бўлди. 5—6 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган форум кузгача қолдирилган. Инвестициялар ва ташқи савдо маълумотларига кўра, форумда 1500 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий компания раҳбарлари, инвесторлар, экспортчилар ва халқаро ОАВ вакилларининг иштирок этиши режалаштирилганди.

    Жаҳондаги вазият

    Коронавирус сабаб Хитойда тиббий ниқоблар тақчиллиги кузатилмоқда. Шу сабаб Хитой Туркманистондан умумий қиймати 200 минг доллар бўлган бир миллионта тиббий ниқоб сотиб олди. Аввалроқ ЖССТ коронавирус туфайли тиббиёт ниқобларига талаб 100 баравар ошишини тахмин қилган эди.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Хитойнинг учта авиакомпанияси коронавирус сабабли 2020 йил 20 январдан 13 февралгача 78 мингта рейсни бекор қилди ва 13 миллион чиптани қайтариб олди.

    Россия бош вазири Михаил Мишустин Хитой фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришини вақтинча тақиқловчи фармойишни имзолади. Фармойиш 20 февраль, пайшанба кунидан бошлаб кучга киради. Ҳужжатда туризм саёҳатлари, хизмат ва таълим, шунингдек, шахсий мақсадларни кўзлаб Россияга келаётган хитойликларга мамлакат ҳудудига киришига вақтинча тақиқ қўйиш масаласи кўтарилган. Хитой фуқаролари мамлакатга кириши ман этилгани ортидан Россия турбизнеси миллиардлаб рубль зарар кўриши маълум қилинди. Россия турбизнесининг кўрадиган зарари февраль март ойларининг ўзида 2,8 миллиард рублни ташкил этиши мумкин.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Боткин номидаги шаҳар клиник шифохонасининг бош шифокори Алексей Яковлевни ишдан бўшатди. Февраль ойининг бошида мазкур шифохонага Хитойдан қайтган бир нечта россиялик фуқаро мажбурий тартибда карантинга жойлаштирилиб, уларнинг тўрт нафари ўзбошимчалик билан муассасадан кетиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Фоторепортаж — Ухандаги коронавирусни юқтирганлар госпитали қандай ишлайди?

    19 февраль кунидан бошлаб коронавирус сабаб икки ҳафтадан буён Япониянинг Йокогама портида карантинда турган Diamond Princess саёҳат кемасининг йўловчилари қирғоққа чиқа бошлади. Биринчи кун 500 киши кемани тарк этиши кутилмоқда. Йўловчиларни кемадан тушириш жараёни 21 февралга қадар давом этиши кутилмоқда.

    Apple корпорацияси ўз инвесторларини коронавирус тарқалгани туфайли Хитойдаги корхоналари ишини тўхтатгани учун смартфонлар етказиб беришни чеклашга мажбур бўлгани ҳақида огоҳлантирди. Apple инвесторларни жаҳон бозорларида iPhone танқислиги ва Хитойда савдонинг пасайиши корпорация жорий чоракда эълон қилинган даромад кўрсаткичларига эриша олмаслиги мумкинлини маълум қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хитойда тарқалган коронавирус сабаб мамлакат ҳудудидаги заводлар ва дўконлар ёпиб қўйилган, бу эса бутун дунёда 5 миллиондан ортиқ компаниялар фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Бироқ таҳлилчилар коронавируснинг дунё бизнеси ва иқтисодиётига таъсири ҳақида реал хулосалар чиқариш ҳозирча мушкул эканини қайд этмоқда.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Хитойнинг Ухань шаҳрига келиб қолган 21 ёшли канадалик Кристина Шрамко мушугини ёлғиз қолдиришни истамагани учун карантин сабаб ёпиб қўйилган ҳудудда қолиб кетди. Кристина Шрамко YouTube’да блог юритиб, фожиавий машҳурликка эришган Ухандаги ҳолат ҳақида сўзлаб келмоқда. Икки ҳафта олдин коронавирусга бағишлаб чиқарган ролигида у Ухань арвоҳ-шаҳарга айланиб қолганини айтган: «Уйимнинг рўпарасида улкан савдо маркази бор, у ердаги тураргоҳлар автомобиллар билан тўлган, одамлар тўда бўлиб кириб, худди шундай чиқиб келарди. Ҳозир деярли ҳеч ким йўқ, савдо маркази атрофидаги ҳудудлар бўшаб қолган».

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Уханда вақтинча очилган шифохоналардан бирининг раҳбари COVID19 коронавируси келтириб чиқарган касаллик оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Жэньминь Жибао» хабар берган. «Учан» касалхонаси директори Лю Чжимин 17 февраль, душанба куни COVID19 коронавируси билан касалланиш оқибатида вафот этди. У коронавирусдан ўлим топган биринчи тиббиёт муассасаси раҳбари», — дея ёзган нашр. Бироқ Daily Mail нашрининг ёзишича, кейинроқ газета ушбу хабарни ўз расмий сайтидан ўчириб ташлаган.

    19.02.2020, 21:16   Изоҳ (0)   112008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда беморлари коронавирус карантинидан қочиб кетган шифохонанинг бош шифокори ишдан бўшатилди

    19.02.2020, 20:21

    Хитой фуқаролари мамлакатга кириши ман этилгани ортидан Россия турбизнеси миллиардлаб рубль зарар кўриши билдирилди

    19.02.2020, 18:47

    Трамп Twitter’даги чиқишлари АҚШ бош прокурори ишига халақит бераётганини тан олди

    19.02.2020, 16:21

    Нур-Султонда қор бўронлари сабаб мактабларда дарслар бекор қилинди, трассалар ёпилди

    19.02.2020, 15:36

    Миллиардер Блумберг АҚШ президенти этиб сайланса, ўз компаниясини сотиб юборишини маълум қилди

    19.02.2020, 15:06

    Қозоғистонда никоҳларнинг 40 фоизи ажримлар билан якунланаётгани маълум қилинди

    19.02.2020, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия Арабистони Исроилга учирилган Эрон дронларини тутиб олган — ОАВ

    Дунё | 3 июл, 11:28

    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

    Реклама | 3 июл, 10:30

    “Ўзгидромет” 4 июлда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:15

    Зеленский АҚШдан қурол етказиб бериш чеклангач баёнот берди

    Дунё | 3 июл, 11:07

    “Севимли” телеканали жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 10:53

    Илгиз Танташев Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди

    Спорт | 3 июл, 10:52

    Нега ақл тишларини оғримаса ҳам олиб ташлаш тавсия этилади?

    Гўзаллик | 3 июл, 10:49

    Польша ва Латвияда мигрантларни ўғирлаганлар ушланди (видео)

    Дунё | 3 июл, 10:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.