• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тепада Худо турибди — формаси йўқлар келиб мактаб ўқувчиларининг қўлларини қайириб, олиб кета бошлади». Сурхондарё ҳокими олтинсойлик оқсоқоллар билан учрашди

    Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани «Халқобод» маҳалласида 14 февраль куни аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида тўқнашув юз бергани ҳақида хабар қилинганди. Олтинсой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқ ва сайтларда тарқалган хабар ва видеоларда акс этган аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасидаги зиддиятли ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан 2019 йил 1 майга қадар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга «амнистия» эълон қилинган эди. Шу даврда 589 991 нафар фуқарога ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилди.

    Таъкидланишича, «Халқобод» маҳалласида яшовчи айрим фуқаролар эса «амнистия» муддати тугагандан кейин бу ҳудудда жойлашган фермер хўжалигига тегишли ер майдонига ноқонуний уй-жой қуриб олишган.

    «Конституцияда белгиланганидек, ер умуммиллий бойликдир. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 миллион гектар ернинг атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15 йилда аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга (0,23 га дан 0,16 гача) камайган. Бунда айрим шахслар томонидан қонунларни очиқчасига бузган ҳолда ерларни эгаллаб олиш ҳолатларининг ҳам таъсири бор, албатта.

    Мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилишини ҳисобга олсак, бу каби ноқонуний ҳаракатларнинг ҳозир олди олинмаса, қишлоқ аҳолиси бандлигини, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таминлашдек стратегик ўта муҳим масалаларда муаммолар юзага келиши табиий ҳолдир.

    Шу сабаб «Халқобод» маҳалласида яшовчи 6 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинган «Оқ-олтин манзараси» фермер хўжалигига қарашли пахта ва ғаллага мўлжалланган экин ер майдонининг жами 0,39 гектари қайтарилиб, яшаш имконияти мавжуд бўлмаган  235,35 квадрат метр майдонида қуриб олинган уй-жой бинолари, албатта, бузилади. Аммо бу уларга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган захира майдонлардан ер ажратилиб, уй-жой қуриб олишларига амалий жиҳатдан кўмаклашилгандан кейин амалга оширилади. Ушбу ҳудудга борган комиссия азолари ҳам ўзбошимчалик билан қурилган уйларни буздириш учун эмас, асл ҳолатни ўрганиш учун борган», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов «Халқобод» маҳалласи фуқаролари вакиллари билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритган.

    «Аввал булар келишди… Ўзимизнинг ‘участковой’лар, ҳурматли прокуроримиз билан 4-5 киши бўлиб келишди. Шунақа-шунақа, бу ҳокимнинг нимаси (буйруғи — таҳрир.) дейишди. Булар эса ҳокимнинг ўзлари келсинлар, ўзимиз гаплашиб, муросага келамиз деди. Ярим соат ўтганидан кейин булар ‘Бўлди, ҳокимни олдига борамиз. Улар ҳозир селекторда эди, чиқиши билан келади’, дейишди. Орадан 40 дақиқа ўтмасдан булар панадан 30 та машинада кела бошлади. Тепамда Худо турибди, 40-50 та ‘мелиса’ бўлса, қолган яна 40 га яқин формада бўлмаган одамлар... Ҳеч нимадан ҳеч нима йўқ кела бошлади. Ўшалар бирданига ёпишиб кетди. 8, 9-синфда ўқийдиган мактаб болаларининг қўлларини қайириб олиб кета бошлашди. Шундан кейин булар уларнинг орқасидан чопишди...», — дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири.

    Ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга ҳам компенсация тўлаш лозимлиги қайд этилган. Бунда компенсация фуқароларга қонуний тартибда тегишли бўлган ер участкаларидаги мулклар «снос»га тушганида, унда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун тўланади, холос. Бошқа ҳар қандай ҳолатда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун компенсация тўланмайди. Яъни ер эгаллаб олинган ҳеч бир ҳолатда компенсация тўланмайди.

    Мавзуга доир: 

    • Сурхондарёда уйи бузилишидан норози аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди (видео)
    • Олтинсойдаги аҳоли ва ҳокимият вакиллари тўқнашуви юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
    • «Ҳокимиятнинг кучи яна ўша ҳимоясиз, алданган фуқароларга етаяпти, холос»
    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари — парламентдаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Олтинсойда аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида юз берган зиддиятли ҳолатга муносабат билдирди. Воқеа юзасидан шу вақтгача асосан расмий доира (Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура) вакилларининг муносабатлари эълон қилингани, жамоатчилик вакиллари расмийларнинг ушбу баёнотларини шубҳа остига олаётган бир вақтда халқ вакилининг «айбдорларни кескин жазолаш» талаби билан эълон қилган пости бир қатор фойдаланувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

    17.02.2020, 09:16   Изоҳ (0)   75031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутат Алишер Қодиров «мени сайламагансиз» деган комментини ўчириб ташлади

    17.02.2020, 08:50

    Барча маҳсулотни бир хил нархда сотадиган дўконлар тармоғи — Fix Price Ўзбекистонда ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказади

    17.02.2020, 07:40

    Самарқандда алимент тўламаган она 6 суткага қамалди

    17.02.2020, 07:14

    Оқдарё туман ҳокимлиги кўлмакка «чўккан» Nexia юзасидан ахборот берди

    17.02.2020, 06:33

    «Beeline Ўзбекистон»нинг мижозлари сони бир йилда бир млн кишига камайди

    17.02.2020, 06:12

    Фарғонадаги дзюдо мусобақасида спортчилар жанжаллашиб кетди, бир киши жароҳатланди

    16.02.2020, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган?

    Дунё | 28 июн, 16:15

    Тошкентда фуқаро инспекторга пичоқ билан тажовуз қилди (видео) 

    Ўзбекистон | 28 июн, 15:55

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    Кино | 28 июн, 15:35

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.