Бокс бўйича бешта вазнда собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер UFC жангчилари Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Конор Макгрегор билан бир кунда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди, дея ёзмоқда Daily Mail.
«Мен Ҳабиб билан кундузи, Конор билан эса кечаси жанг қилишга тайёрман. 250 миллион доллар тўлаб қўйинг ва иккала жангни бемалол томоша қилинг», — дея баёнот берди Флойд Мейвезер.Мейвезер MMA усталари билан қайси спорт қоидалари бўйича жанг қилишига ойдинлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 19 январь куни Конор Макгрегор Дональд Серронени мағлуб этгач Флойд Мейвезер Instagram саҳифаси орқали 2020 йилда Ҳабиб ва Конор билан жанг қилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)