Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган пенсия ёши ошиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 21 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда Молия вазирлигига 2020 йил 1 апрелга қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда жамғарма нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хусусан Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури ва Россия молия вазирлигининг илмий тадқиқотлар институти экспертларини жалб қилган ҳолда хорижий мамлакатларда пенсия таъминотини, шу жумладан 3 босқичли таъминоти пенсия тизимини ташкил қилиш тажрибаларини ўрганмоқда.

Ишлаб чиқилаётган концепция лойиҳасида аҳолини ижтимоий ҳимоя мустаҳкамлашга хизмат қилиб, асосий эътибор пенсия миқдорини оширишга, иқтисодий фаол аҳолини ижтимоий суғурта тизими орқали қамровини кенгайтиришга қаратилади. Бундан ташқари, инновацион технологияларни жорий этиб, фақат паспорт асосида пенсия тайинлаш, электрон мурожаатлар асосида марказлашган ҳолда тайинлаш ва тўлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

«Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу концепция лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ниҳоясига етгач, мазкур лойиҳа ўрнатилган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилади», —  дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Фильмда рол ўйнаш учун ўзлари ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштирган актёр ва актрислар (фото) 
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
Маҳаллий
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири