Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни вақтда янги турдаги коронавирус мамлакат ҳудуди бўйлаб тарқалишининг аниқ тахминлари йўқлигини, бироқ унинг кенг кўламда тарқалишига қарши тайёргарлик кўриш лозимлигини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Биз мазкур инфекциянинг юртимиз бўйлаб қай йўсинда тарқалишини олдиндан башорат қила олмаймиз, чунки бизда математик моделга киритишимиз керак бўлган аниқ коэффициентлар мавжуд эмас. Аммо бу бизнинг хотиржам ўтиришимизга сабаб бўла олмайди, биз барибир инфекциянинг кенг тарқалишига тайёр туришимиз керак», — дейди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Сергей Краевой.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 февраль куни Хитойда тарқалган коронавирус сабаб россиялик фуқаролар қаерга эвакуация қилинишини эълон қилганди. Бугундан у ерда тиббиёт ходимларини ўқитиш учун мутахассислар юборилади.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Хитойдаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари 2 февралдан бошланган. Ҳозирда Хитойдаги Россия фуқароларнинг сонига аниқлик киритилмоқда. «Булар нафақат Россия фуқаролари, балки қўшни МДҲ давлатлари, хусусан, Украина, Беларусь, Арманистон, Тожикистон фуқаролари эканлиги ҳақида хабарлар бор», — дейди Краевой.

Эслатиб ўтамиз, Хитойдан олиб келинадиган Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳри ва вилоятидаги махсус тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

Ўзбекистон фуқароларини Ухань шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этилди. Ушбу чартер рейсларнинг дастлабкиси 4, 5 февраль кунлари амалга оширилади. Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс Ухандан бепул, Пекиндан эса пулли бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Дунё
Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуролларини берди — WSJ