Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Юқори даромадли облигациялар савдоси билан шуғулланувчи Citigroup банкининг Яқин Шарқ ва Африкадаги бўлинмаси бошлиғи Парас Шоҳ лавозимидан озод этилди. Бунга унинг ишхона ошхонасидан овқат ўғирлагани сабаб бўлган, деб ёзади The Wall Street Journal.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Citigroup — дунёдаги энг йирик халқаро молиявий конгломератлардан бири. АҚШдаги энг йирик банклар «катта тўртлиги»га киради. Банк жами қиймати 1,8 триллион доллардан ортиқроқ бўлган активларни бошқаради.

Европада энг яхши мутахассислардан бири ҳисобланган Парас Шоҳ Citigroup’га 2017 йили келган. Бунган қадар у узоқ йиллар HSBC ва Goldman Sachs’да ишлаган. Британиянинг Бата университети битирувчиси. 2019 йилнинг охирида унинг бўлинмаси фойдани 49 фоиз ортиғи билан бажарган.

Маълумотларга кўра, Шоҳ Citigroup’да бир йил давомида 1,3 миллион доллар ишлаб топган. Шу сабабли унинг ошхонадан овқат ўғирлашига нима мажбур қилгани номаълум, менежернинг ўзи бунга изоҳ беришдан бош тортган.

Британия компанияларининг топ-менежерлари арзимаган сабаб билан ишсиз қолаётгани биринчи марта содир бўлмаяпти. 2016 йилда Mizuho ҳамкасбининг велосипедидан аксессуар ўғирлаган лондонлик банкирни ишдан бўшатиб юборган эди. 2014 йилда эса чиптасиз ўтиш тизими сабаб BlackRock топ-менежери Жонатан Берроуз ҳам ишсиз қолган.

Шоҳнинг бўлинмаси компанияларнинг қарзи билан шуғулланган, шу сабабли унинг фаолиятида тўғрилик алоҳида аҳамиятга эга бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди