• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2 февраль куни 157 нафар ўзбекистонлик талаба Хитойдан қайтиб келди

    Жорий йилнинг 2 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига хорижий давлатлардан 31 та самолёт қабул қилинган, 4472 нафар фуқаро санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган. Шулардан 10 нафари Хитой фуқароси, 157 нафари Хитойда ўқийдиган ўзбекистонлик талабаларни ташкил қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хабар берилишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли олтита санитария-карантин пунктидан 2 февраль куни жами 676 нафар фуқаро ўтган, шулардан 34 нафарини хориж фуқароси ташкил этган. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланмаган.

    Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 1816 та автотранспорт воситаси, 33129 нафар фуқаро ўтказилган, шулардан 15510 нафари чет эл фуқароси ҳисобланади. Мазкур пунктларда ҳам тана ҳарорати кўтарилган фуқаролар аниқланмаган.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекциясини Ўзбекистон Республикасига четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

    Агентликнинг мутахассислари томонидан коронавирус инфекциясига гумон қилинганда эпидемиологик суриштирув ўтказиш, хабар бериш, дезинфекция тадбирларини олиб бориш қўлланмалари тайёрланди.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг мутахассислари иштирокида Тошкент халқаро аэропорти самолёт экипажлари, борт кузатувчилари ўртасида коронавирус инфекциясини профилактикаси бўйича қайтадан ўқув-амалий семинари ўтказилди.

    2020 йил 2 февраль кунига қадар агентлик қошида ташкил этилган штаб ишонч телефони орқали 1559 га яқин фуқародан келиб тушган саволларга жавоб берилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ички ишлар вазирлиги ўртасида Хитойдан кириб келган фуқаролар тўғрисида кундалик ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Ушбу фуқаролар тўғрисидаги рўйхат асосида ҳар бир соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бирламчи тиббий бўғинлар орқали хонадонма-хонадон юриб, Хитойдан келган фуқаролар 14 кун муддатга тиббий назоратга олинмоқда.

    Таъкидланишича, Хитойда коронавирус инфекцияси бўйича кузатилаётган мураккаб эпидемик вазият, бу касалликни республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, бугунги кунга қадар Ўзбекистон фуқаролари орасида инфекция қайд этилмаганини маълум қилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияда 3 нафар ўзбекистонликнинг коронавирус гумони билан касалхонага жойлаштирилганини тасдиқлади.

    Ташқи ишлар вазирлиги Хитойдаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун Пекиндан Тошкентга чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари Пекин аэропортнинг 2-терминалидан амалга оширилишини маълум қилиб, Ўзбекистон фуқароларидан 3 февраль, душанба куни, Пекин шаҳридага элчихонага келишларини сўраган. Uzbekistan Airways компанияси Ўзбекистон Президентининг буйруғига биноан, ташкил этилган ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан, жорий йилнинг 4—5 февраль кунлари Хитойдаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш учун учта чартер рейсини амалга оширилишини тасдиқлаган. Санитар-эпидемиологик осойишталик агентлиги Хитойдан келган Ўзбекистон фуқаролари 14 кун муддатга тиббий назоратга олинганини хабар қилган.

    Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги авиақатновлар бекор қилингани сабабли Пекин аэропортида қолиб кетган 3 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилишини маълум қилиб, талабалар билан алоқа ўрнатиб, муаммони ҳал қилиш бўйича дипломатлар тегишли чораларни кўраётганини эълон қилди.

    04.02.2020, 06:03   Изоҳ (0)   44108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёнинг энг баланд чўққисида жойлашган қишлоқ аҳолиси марказдан узилиб қолди (фото)

    03.02.2020, 23:28

    Қашқадарё ИИБ бодикамерасиз ишлаган ЙПХ ходими ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    03.02.2020, 23:13

    Санкт-Петербургда юз берган ёнғинда 20 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    03.02.2020, 22:58

    ТИВ Россияда 3 нафар ўзбекистонликнинг коронавирус гумони билан касалхонага жойлаштирилганини тасдиқлади

    03.02.2020, 22:43

    Ички ишлар вазирлиги калтакланган андижонлик воқеасига изоҳ берди

    03.02.2020, 22:27

    Фарғонада ички ишлар идоралари фаолияти Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда

    03.02.2020, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.