Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 17 январь куни Самақанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимига Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи фуқаро Х.Э. томонидан ёзма мурожаат келиб тушган. Унда Самарқанд темирйўл вокзалидаги савдо дўконларида маҳсулотлар, айниқса, нон ва нон маҳсулотлари бошқа жойлардаги дўконларга қараганда қиммат нархда, боз устига, чет эл валюталарида сотилаётгани айтилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Маълум қилинишича, шу куни Самарқанд темирйўл вокзалида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Аниқланишича, вокзалдаги дўконлардан бирида савдо қилувчи фуқаро Б.О. 4 дона нонни 42 минг сўм қайтим эвазига 500 рублга, яна бир уддабурон «савдогар» Қ.Б. 6 дона сомсани 200 рублга сотган. Яна бир сотувчи каттақўрғонлик Н.М. эса 1 литрли Cоcа Cola ичимлигини 100 рублга пуллаган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Юқорида келтирилган ва аниқланган бошқа барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган, қонуний чоралар кўрилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди