Калифорниядаги суд Калифорния технология институти (Caltech)нинг Apple ва Broadcom’га нисбатан патентланган технологияларни ноқонуний ишлатиш билан боғлиқ даъвосини қаноатлантирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Суд қарорига кўра, Apple технология институтига 837 миллион, Broadcom эса 270 миллион доллар тўлаши керак.
Университетнинг даъвоси Broadcom томонидан ишлаб чиқарилган ва кейинчалик Apple қурилмаларида ишлатилган чиплар билан боғлиқ.
Шу муносабат билан Apple судда ушбу жараёнда қонунбузарликлар билан боғлиқ бўлмаган учинчи томон сифатида қатнашиши кераклигини таъкидлади.
Патентларни бузиш соҳасидаги энг катта низо — Apple ва Qualcomm компанияларига алоқадор бўлиб, ушбу низо ортидан айрим мамлакатларда iPhone сотуви тўхтатилди.
Натижада икки томон муроса қилди ҳамда Apple 4,5 миллиард доллар жарима тўлашга рози бўлди.
Аввалроқ Apple компанияси iPhone 11 ва iPhone 11 Pro моделларига талаб юқори бўлгани ортидан рекорд даражада даромад олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)