Австралияда яшовчи аёл бисквит ейиш бўйича мусобақа вақтида вафот этди, деб ёзади «РИА Новости».
Бахтсиз ҳодиса Австралия куни нишонланаётган Херви-Бей шаҳрида юз берди. Ушбу тантанада овқат ейиш бўйича мусобақа ўтказиш анъанага айланган.
Қайд этилишича, навбатдаги порцияни еб бўлганидан кейин 60 ёшли аёлнинг тоби қочган. Уни зудлик билан шифохонага олиб кетишган, лекин аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Маҳаллий полиция ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда.
Изоҳ (0)