Грузиянинг Батуми шаҳрида яшовчи кучук маҳаллий болалар боғчасидаги тарбияланувчиларни қўриқлашни бошлади. Болалар марказий хиёбон олдидаги пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтишни бошлаши билан кучук вовиллаб, автомобилларга ташланади ва ҳайдовчилардан тўхташни талаб қилади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
https://www.facebook.com/batumelebi/videos/3076670869033038/
Facebook’нинг Грузия сегментида 17 январь, жума куни пайдо бўлган мазкур кучук ҳақидаги биринчи видео 300 минг мартадан ортиқ томоша қилинди. Баъзи фойдаланувчилар кучукка миннатдорчилик билдирса, бошқалари тарбиячилар кучукни болалардан нарига ҳайдамаганини таъкидлаган.
Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, кучук хиёбон орқасидаги уйлардан бирининг кириш қисмида яшайди. Қайд этилишича, кучук ҳар куни мазкур пиёдалар ўтиш жойида навбатчилик қилади. 20 январь, душанба куни кучукнинг ҳаракатлари акс этган янги видео пайдо бўлди.
https://www.facebook.com/beqa.cinadze/videos/2759870720718898/
Изоҳ (0)