Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзга чиққан Президент Шавкат Мирзиёев 1980 йиллар охири ва 1990 йиллардаги парламент фаолияти ва мамлакат ҳаёти ҳақида фикр билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Мен 1989 йилги парламентдаги курашларни — қаерда ўтириб, қаерда сўзга чиққаним, кимлар у ерда қарши бўлган — яхши эслайман. Ўзбекистоннинг бутун тизимини йўқ қилишга ҳаракатлар бўлган — 10—20 дақиқа, сониялар қолган эди. Жуда катта тайёргарликлар бўлган.

Бир шахснинг шарофати билан мана шу тинчлик-осойишталикни, тизимни сақлаб қолдик. Ўшанда биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевичнинг ёнида бўлганман. Ўша вақтда Москвадан парламент аъзолари келиб ўтирарди, ҳамма томошабин эди.

Мустақиллик йилларида биз қийин, лекин машаққатли, ўзимизга муносиб йўлни босиб ўтдик. Ҳеч қачон унутмаслигимиз керак — қийин бўлди, лекин кўп хатолар ҳам бўлди. Энди хатоларни такрорламаслик учун биз бошқа — янги Ўзбекистонга муносиб янги парламентини йўлга қўйишимиз керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
Ўзбекистон—Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди