Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов 14-15 январь кунлари амалий ташриф билан Ҳиндистонда бўлади.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистон делегацияси «Raisina Dialogue 5» халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.
Ташриф доирасида форумда иштирок этувчи хорижий делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.
Изоҳ (0)