Хитой эпидемиологлари коронавируснинг янги турини аниқлади. У Ухан шаҳрида пневмония тарқалишига сабаб бўлган, дея хабар беради «ТАСС».
«Лаборатория тадқиқотлари натижасида коронавируснинг янги тури топилди ва унинг барча геноми аниқланди. Нуклеин таҳлили ёрдамида коронавируснинг янги тури юқиши билан боғлиқ 15 та ҳолат тасдиқланди. Касалларнинг биридан вирус намунасини олишга муваффақ бўлинди ва унинг морфологияси электрон микроскоп билан тасдиқланди», —дейилади Хитой марказий телевидениеси хабарида.
Уханда пневмония қўзғалиши 2019 йил охирида қайд этилди. Жорий йил 5 январда номаълум пневмонияга чалинганлар сони 59 кишига етди. Яна 163 киши карантинда бўлган.
Вирус юқтириш билан боғлиқ аксарият ҳолатлар шаҳардаги денгиз маҳсулотлари бозори билан боғланмоқда. Ҳозирда ушбу бозор ёпиб қўйилган.
Гонконгда ушбу вирус юқтирилиши билан боғлиқ 38, Сингапурда эса битта ҳолат қайд этилган.
Изоҳ (0)