Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чинозда уч йигит темир қувурга олтингугурт ва магма аралашмасини солиб, ёқиши оқибатида 8-синф ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 1 январь куни соат тахминан 16:30 да «Янги» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.Э., С.А. ва Б.М. (барчаси 1999 йилда туғилган) Сарбозор кўчасида темир қувурга қўлбола усулда олтингугурт ва магма аралашмасини солиб, ёққан вақтида темир қувур шу ерда бўлган 1-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган С. Ғ.га келиб теккан.

Оқибатда С.Ғ. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасидан хабар беришларича, Ҳ.Э., С.А. ва Б.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси 3-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)