«Агробанк» АТБ жамоаси кириб келаётган Янги йил барчангизга янги зафарлар, янги ғоялар ва кўплаб ёқимли таассуротлар олиб келишини тилаб қолади!
Ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ва фармонларида молия ва банк соҳасини ислоҳ этиш юзасидан белгиланган вазифалар улуши янада ошди. Бу эса ўз навбатида давлат раҳбарининг банк молия соҳасига ҳамда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда унинг аҳамиятига қаратган юқори эътиборни англатади.
Янги йил албатта соҳа ходимларидан халқимиз турмуш тарзини яхшилаш, банк хизматлари оммабоп ва қулайлигини янада ошириш учун янада кўпроқ шижоат, яратувчанлик, ўз ишига нисбатан профессионаллик ҳамда фидойиликни талаб этади.
2020 йил юксак режалар рўёбга чиқадиган, олдимиздаги вазифалар муваффақият билан, самарали амалга ошадиган йил бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!
«Агробанк» АТБ жамоаси!
Сайт: www.agrobank.uzTelegramInstagramFacebook
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)