Алп тоғлари бағрида денгиз сатҳидан 2055 метр баландликда чана устида турган бежирим уйлар қурилган. Бу ерга романтик характердаги одамлар ташриф буюради. Уй етарли даражадаги қулайликларга эга.
Raniero Campigotto Starlight Room номли лойиҳани амалга оширган. Уйлар Кортина-д’Ампеццо курорти ёнида қад ростлаган. Конструкция натурал ёғоч ва шишадан ишланган. Шиша деворлар ва шифт атроф муҳит жозибадорлигини кузатишга имкон беради.
Starlight Room уйчасида тунаб қолмоқчи бўлганларга фақат энг муҳим деб ҳисобланган буюмлар, ихчам кроват, телевизор, DVD-плейр ва ҳарорат ўлчагич тақдим қилинади.
Starlight Room’да дам олиб, тунда қорли тоғлар бағрида чарақлаган юлдузларни томоша қилиш мумкин.
Алп тоғларидаги кичкина уйчада тунаб қолишнинг нархи 330 евро. Меҳмонхона нархи ичига кечки овқат ва нонушта ҳам киритилган. Starlight Room’га қорда юрувчи мотоцикллар ёки чанғида етиб бориш мумкин.
Изоҳ (0)