Резонанс: Экопартия нега АЭС қурилишини ёқламоқда? (видео)
«Дарё» «Резонанс» лойиҳасини тақдим этади. Ушбу лойиҳада ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги энг долзарб масалалар муҳокама этилади. Ҳам қаршиларга, ҳам тарафдорларга минбар берилади. Кимнинг позицияси асосли эканини «Дарё» мухлислари ҳал қилади.
Кўрсатувнинг биринчи сонига таклиф қилинган меҳмонлар: ядровий физика мутахассиси, PhD Рустам Ашуров ва Ўзбекистон экологик партияси раиси Борий Алихонов.
Экопартия нега АЭС қурилишини ёқламоқда? АЭСнинг зарари қанчалик реал? Бунга фан нима дейди? Жаҳон экологлари нималар билан банд? Иштирокчилар ушбу масалалар юзасидан баҳслашди.
Кўрсатувни «Дарё»нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин.