• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Раддия ёзинг, барчаси ёлғон денг. Биз сизни депутат қиламиз». Сурхондарёлик масъуллар сайлов тақдирини олдиндан белгилашга уринаётгани айтилмоқда

    «Дарё» интернет нашрида «‘Аризага яхшиликча имзо қўйинг, бу ҳокимнинг топшириғи’. Парламент сайловларига қадар партиявийлиги ўзгариб қолган Сурхондарёлик номзод сохта аризага имзо чекишга мажбурланмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Мақолада Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги 30-мактаб директорининг сайловга қадар партиявийлиги ўзгариб қолиши ва бошқа партиядан номзод сифатида кўрсатилаётгани тилга олинади. Шунингдек, фуқаро Чори Мирзаев депутатликка номзод қўйиш учун ХДПга 170 минг сўм пул тўлагани ёзилганди.

    Фото: uz.raisense.saylov

    Фото: uz.raisense.saylov

    Мазкур мақолага Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлими муносабат билдирди. Дастлаб Халқаро матбуот маркази муносабатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Мазкур хабарнинг ҳақиқатга яқинлигини билиш учун сиёсий партиялар ва хабарда тилга олинган мутасаддилар билан боғланиб, масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик. Зеро мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён яқинлашаётган бир пайтда бу каби маълумотлар сайловчиларни чалғитиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

    Маълум бўлишича, Қизириқ туманидаги 30-мактаб директори Дилбар Саидова тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қизириқ туман Кенгашига номзодини депутатликка кўрсатиш бўйича ариза билан мурожаат этмаган. Шунингдек, партиянинг туман Кенгаши йиғилишида Дилбар Саидованинг номзоди депутатликка кўрсатилмаган.

    Ваҳоланки, сиёсий партиялар депутатликка номзодларни партия сафидаги энг фаол номзодлар орасидан саралаб олади. Делегатларнинг кўпчилик овози билан тасдиқланади.

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қизириқ туман Кенгаши  Пленумининг тегишли қарорига асосан Саидова Дилбар Пўлатовна 6-«Янги йўл» сайлов округидан халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган.

    Хабарда шу туманда яшайдиган фуқаро Чори Мирзаевнинг «маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодимни қўйдириш учун 170  минг сўм тўладим, партия  нашрига обуна бўлдим, алам қилгани номзодлар рўйхатидан олиб ташлашгани» деган сўзлари келтирилгани ҳам ажабланарлидир. Зотан партия нашрига обуна бўлиш депутатликка номзоди кўрсатилди, дегани эмас. Нашрга ўз хоҳиши билан обуна бўлган фуқарога эса пленумда номзоди қўллаб-қувватланмай қолгач, обунани дастак қилиши ҳам ярашмайди.

    Бироқ ХДП Қизириқ тумани Кенгаши раиси Ю. Умбаров фуқаро Чори Мирзаев ҳеч қандай тўлов қилмаганлиги ҳамда унга номзодини қўйишни ҳам билдирмаганлигини маълум қилди. Шунингдек, сиёсий партияларнинг конференция ва пленумида депутатликка номзоди қўллаб-қувватланмаган фуқароларнинг мурожаатлари асосида турли фикрларни илгари суриш ҳам «Daryo.uz»дек нуфузли сайтга ярашмайди.

    Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлими

    Халқаро матбуот марказининг вилоят бўлими Дилбар Саидованинг партиявийлиги ўзгарганию, номзодликка ўтиш учун фуқаро Чори Мирзаевнинг 170 минг сўм тўлаганини тан олмаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Депутатликка номзод Дилбар Саидованинг ишончли вакиллари Адҳам Эргашев ҳамда Дилафрўз Саидовалар эса номзоднинг дастлаб ЎзЛиДеПдан кўрсатилганлигини, аммо партиявийлиги кейин ўзгариб қолганини таъкидламоқда.

    — Дилбар Саидовага ишончли вакилман, — дейди Адҳам Эргашев. – Дилбар опанинг номзоди дастлаб ЎзЛиДеПдан кўрсатилганди, аммо 3 кун олдин билдим, энди Халқ демократик партиясидан кўрсатилаётган экан.

    Дилбар Саидованинг яна бир вакили Дилафрўз Саидова ҳам номзод ЎзЛиДеПдан кўрсатилганини, сўнгра ўзгариш бўлганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Баҳром Холбоев исмли киши менга ЎзЛиДеПдан кўрсатилаётган номзоднинг ишончли вакили эканлигимни айтиб, гувоҳнома берганди, — дейди Дилафрўз Саидова. – Энди билсак, номзодимизнинг партиявийлиги ўзгарган. Нима учун ўзгарганини билолмай сарсонмиз.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Дилбар Саидованинг айтишича, мақола эълон қилингач туман ХТБ мудири Хўшмурод Муҳаммадиев ва мутасадди раҳбарлар мактаб директорининг ОАВга очиқ-ошкора маълумот берганини қоралаган. Ва муаммони фақатгина ўзлари ҳал қилишлари мумкинлигини айтган.

    — Менга «Daryo.uz» сайтига раддия ёзинг, барчаси ёлғон денг номзодингизни ХДПдан кўрсатаверинг, биз сизни депутат қиламиз», дейишмоқда, — дейди Дилбар Саидова. – Мен эса ЎзЛиДеПга аъзолигимни ва номзодимни қайтариб беришларини сўрадим.

    Дилбар Саидованинг маълумот беришича, ХТБ мудири мактаб директорини даставвал вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи билан гаплаштирган. Сўнгра туман ҳокими қабулига олиб борган. Ҳар иккала масъул ҳам номзоднинг ОАВга мурожаатини қоралаб, ХДП номзоди сифатида қолишини сўраган.

    Дилбар Саидованинг айтишича, масъуллар вазиятни босди-босди қилиб, ўз ҳолича қолдириш ниятида. Депутатликка номзод ва унинг ишончли вакиллари шу ҳолатдан чўчияпти.

    Қизириқ туманида яшовчи Абдуғаффор Шодмоновнинг Дилбар Саидовага маълумот беришича, Тўра Шойқулов исм-шарифли номзод бир вақтнинг ўзида икки ҳудуддан ҳар хил партиялардан депутатликка даъвогар бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Партияларнинг пала-партиш иши ва тала-тўп сабаб Тўра Шойқулов вилоятга бизнинг партиядан (Дилбар Саидованинг айтишича Абдуғаффор Шодмонов илгари «Адолат» партиясининг масъули бўлган) номзод қилиб қўйилган бўлса, туманга ХДП номзоди қилиб кўрсатилган, — дейди Абдуғаффор Шодмонов. — Газетага ҳам худди шундай босилган. Анча шов-шув бўлганди. Ҳатто Сариосиё туманидан ўлган кишиларни, ҳатто Россияда «лапатка» кўтариб юрганларни ҳам кўрсатиш ҳолати бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дилбар Саидованинг айтишича ўзи билан боғлиқ масалага Қизириқ туман сайлов комиссияси раҳбари Эркин Арабов айбдор.

    — Туман сайлов комиссияси раҳбари Эркин Арабовнинг ўзбошимчалиги сабаб шу вазият юзага келди, — дейди Дилбар Саидова. – Энди ҳамманинг боши қотган. Менга бошқа партия аъзолиги ва депутатлиги керак эмас. Майли, сайловда қатнашиш фикридан ҳам қайтаман, фақат менинг ЎзЛиДеПга аъзолигимни қайтаришсин.

    12.12.2019, 13:13   Изоҳ (0)   29294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда маҳкумлар қандай афв этилади?

    12.12.2019, 12:44

    Американинг машҳур CNBC телеканали илк бор Ўзбекистон ҳақидаги фильмларни эфирга узатмоқда

    12.12.2019, 12:30

    Ўзбекистонда 12 декабрдан муддатидан олдин овоз бериш бошланади

    12.12.2019, 11:43

    Тошкент шаҳридаги кўнгилочар масканларни 24 соатлик иш тизимига ўтказиш таклиф қилинди

    12.12.2019, 11:13

    Тошкентда кучли таъсирга эга дориларни сотиш билан шуғулланган дорихона ишчиси қўлга олинди

    12.12.2019, 10:57

    Навоий ва Тошкентга курьерлик жўнатмалари орқали келтирилган 650 млн сўмлик товарлар божхона декларациясида кўрсатилмагани фош бўлди

    12.12.2019, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.