News cover

Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида 39 ёшли пиёда вафот этди

Андижон вилояти Марҳамат туманида юк машинаси пиёдани уриб юбориши оқибатида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 26 апрель куни соат 17:05 ларда Марҳамат тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-140 Шаҳрихон—Асака—Марҳамат—Қирғизистон Республикаси чегараси автомобил йўлининг 41-километрида юз берган.

2006 йилда туғилган М.О. ўзига тегишли бўлган “КамАЗ”-5511 русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтиш учун кескин югуриб чиққан пиёдани уриб юборган.

Оқибатда 1987 йилда туғилган пиёда I.У. олган тан жароҳатлари сабаб ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2026 йил 22 февраль куни Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши вафот этганди. Автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган.

Бугун, 20:30

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: