Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Шундан сўнг Нурсултон Назарбоев ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бугун, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)