Америкалик ва гонконглик актёр ҳамда шарқ яккакурашлари устаси Брюс Ли бутун дунёни Хитойнинг турли жанг санъатлари билан қизиқтира олган. Big Picture 27 ноябрь — актёрнинг туғилган куни муносабати билан унинг оилавий архивидан жой олган кўпчиликка номаълум суратларини эълон қилди.
Томошабинлар ҳар доим жанговар қиёфадаги Брюс Лини кўришга ўрганган. Шу сабабли, бу суратлар ноодатий кўриниши мумкин. Суратларда актёр ҳар доим кулиб турувчи ва ўз рафиқаси ҳамда икки нафар боласи билан бахтиёр бўлган меҳрибон ота ва севимли эр қиёфасида акс этган.
Болаликдаги исми Ли Сяолун («кичкина аждар») бўлган Брюс Ли ўз рафиқаси Линда, ўғли Брэндон ва қизи Шэннон билан бирга.
Актёр ўзининг бўлажак рафиқаси Линда Эвери билан Вашингтон университетида танишган, ўшанда Линда 17 ёшда бўлган. Линда ҳам Брюс Лидан кунг-фуни ўрганган.
Брюс Ли бир муддат ўз оиласи билан Гонконгда яшаган. Унинг қизи Шэннон ҳам шарқ яккакурашларининг бир нечта турини ўрганган.
Брюс Ли жисмоний жиҳатдан ишониб бўлмас даражада кучли бўлган. У олдинга чўзилган қўлида 34 килограммли тошни бир неча сония давомида тутиб тура олган.
Изоҳ (0)