“Дронлар пири”: ҳарбий хизмат ўтамаган Мадяр қандай қилиб қўмондонга айланди?
Россия-Украина уруши фонида Мадяр номи тез-тез янграб туради. Асли венгер миллатига мансуб бўлган бу инсон урушга кўнгилли аскар сифатида ёлланган. Шунга қарамай, Роберт Бровди қисқа вақт ичида алоҳида қўмондонлик раҳбарига айланди. У ҳозир мамлакатнинг дронлар бўйича сиёсатини белгилаб беради. Мадярнинг қўл остидаги ўн минглаб ҳарбий Қора денгизда рус кемаларини чўктиришдан тортиб, Россия ичига чуқур зарба беришга қадар кенг спектрдаги вазифаларни бажаради.