Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган полигонда Европа иттифоқининг кимёвий, биологик, радиактив, ядровий маркази ташаббуси ҳамда ташкилотнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда Ўзбекистон Миллий гвардияси раҳбарлигида терроризмга қарши кураш бўйича «Жайрон» дала ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Машғулот шартларига кўра, оммавий қирғин қуролларига эга шартли террорчиларни қўлга олишда ҳамкорликдаги ҳаракатлар амалга оширилган мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари иштирок этган.
Изоҳ (0)