Йигирма беш йилдан буён кинода тинимсиз суратга тушган актриса, модел ва продюсер Жуҳи Чавла кинодаги роллари билан биринчи навбатда ҳинд томошабинларини, кейин эса бутун дунёни эгаллади.
Актриса Жуҳи Чавла Лудҳиян (Панжоб штати, Ҳиндистон) 13 ноябрь 1967 йилда туғилган. Қизнинг оиласи санъатдан йироқ одамлар бўлиб, ота-онаси давлат хизматчилари эди.
Эрта болаликдан бошлаб, Жуҳи актриса бўлишни орзу қиларди, лекин устидан кулишларидан қўрқиб, ҳеч кимга бу ҳақда айтмаган.
Жуҳи Чавла учун ҳар бир рол — бу маҳорат. Актриса, айниқса, ҳар бир қаҳрамонни жонли ва табиий ўйнашга ҳаракат қилади, ўйнаган ролларининг ҳеч қайсиси бир-бирига ўхшамайди. У ёш қувноқ раққоса, бахтсиз келин, ёвуз ўгай она, айёр ўғри каби ролларни қойилмақом ижро этган.
Айниқса, сиз билган «Қўрқув» («Дарр») фильмидаги ролини маромига етказган.
Актриса узоқ вақт давомида шахсий ҳаётини яшириб келган. Мухлислар актрисанинг шахсий ҳаётини муҳокама қилди, аммо Жуҳи Чавланинг ўзи ҳақида ҳеч нарса билишмади. 1990 йилнинг охирида мухлислар тўсатдан юлдузнинг тадбиркор Жаим Меҳта билан турмуш қурганлигини билиб олди.
Ҳозирда актриса ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бундан ташқари болалар тарбияси билан машғул, эрига бизнесни юритишга ёрдам беради.
Шунингдек Juhi Chawla номи остидаги аёллар учун тақинчоқлар дизайни билан шуғулланувчи шахсий заргарлик дўкони ҳам мавжуд. Ушбу заргарлик маҳсулотларини у онлайн дўконда ўзи тақиб намойиш қилиб боради.
Ҳозирда икки — ўғил ва қиз фарзанднинг меҳрибон онаси. Болалари Жаҳнави 17 ёшда ва Аржун эса 14 ёшда. Улар актёрлик ва санъат соҳасидан узоқда.
Жуҳи Чавланинг Twitter’даги изоҳига кўра у психологик фильмда бош рол ижро қилишни орзу қилаган. Ва режиссёрлардан шу жанрдаги сценарийни кутмоқда.
Жуҳи Чавла 2014 йилда «Gulab Gang» (Think pink) фильмида салбий ролни маромига етказиб ўйнаганди. Фильмдаги партнёри, бош ролни эса униниг оилавий қариндоши Мадҳури Диксит ижро қилган.
«Ушбу фильм орқали у ҳар қандай ролни маромига етказишини исботлади», — дейди унинг мухлислари Twitter’да изоҳ қолдирар экан.