Ички ишлар вазирлигининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унда аҳоли гавжум бўладиган жойларда тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
2020 йилнинг январь ойида аҳоли гавжум бўладиган бозорлар, савдо марказлари, автошоҳбекатлар яқинида пиёдалар ер ости ва ер усти ўтиш жойлари ҳамда автотураргоҳлар, шунингдек, заруратдан келиб чиққан ҳолда кўп қаватли автотураргоҳларни босқичма-босқич барпо этиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш тўғрисида вазифалар қайд этилган.
Республикада ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича йўл харитасида жами 12 та тадбир белгиланган.
Ҳужжат лойиҳаси 23 ноябргача муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)