Навоий шаҳар Маҳмуд Таробий кўчасидаги кўпқаватли уйнинг 4-қаватидаги ошхонасида 7 ноябрь куни ёнғин юз берди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ҳодиса ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига соат 08:47 да хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 1 та қутқарув ва 2 та ўт ўчириш техникалари соат 08:51 етиб борган. Ёнғин ўчириш автонарвони 4 қаватга ўрнатилиб, махсус гидравлик қайчи ёрдамида темир панжарани кесиб аланга ичида қолган 4 ёшли бола ёнғин қутқарувчилари Х.Ҳақбердиев, Ғ.Ражабов ва ФВБ қутқарувчилари Б.Элмуродов, Ф.Халимовлар томонидан қутқарилган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 08:56 да тўлиқ ўчирилган ва ёнғиндан яшаш уйининг 65 квадрат метр қисми сақлаб қолинган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
Бундан аввал ФВВ Сурхондарёда каналга тушиб кетган «Жигули» автомобилини чиқариб, эгасига топширгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)