Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Тожикистон–Ўзбекистон чегарасида 20 нафар қуролланган ва юзига ниқоб таққан ИШИД жангарилари Душанбедан 60 километр узоқликдаги «Ишқобод» постининг «Султонобод» ҳарбий отрядига қилинган ҳужумнинг қўшимча тафсилотларини маълум қилди.

Фото: «Gazeta.uz»

Тожикистон ИИВ матбуот хизмати эълон қилган суратларда ИШИД ва чегара қўшинлари ўртасидаги отишма ҳамда тўқнашувнинг анча жиддий кечгани, ёнган машиналар, йўлларга сочилган қуроллар, жангариларнинг мурдалари ва ўқ парчаларидан ҳам англаш мумкин.

Фото: «Mk.ru»

Фото: «Tvzvezda.ru»

Фото: Тожикистон ИИВ матбуот хизмати

5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси 20 нафар қуролланган ва юзига ниқоб таққан жангарилар Душанбедан 60 километр узоқликдаги «Ишқобод» постининг «Султонобод» ҳарбий отрядига ҳужум қилгани, тўқнашув натижасида номаълум шахслар чегарчиларнинг 5 та автоматини эгаллаб олгани, хавфсизлик ходимлари ўтказган тезкор махсус ҳарбий операция давомида қуролланган жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси ўлдирилгани ва 5 нафар жангари қўлга олинган. Тожикистон томондан бир нафар аскар ва милиция ходими ҳалок бўлгани маълум қилинган. Ушланган номаълум шахслар сўроқ қилинганидан кейин жангариларнинг Афғонистон ҳудудидан қочиб ўтган ИШИД террорчилари эканлиги ҳақида хабар берилган.