Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси республиканинг вилоятлари ва туманларида шу кунларда қолипли ноннинг сотувдаги нархини ўрганди, деб ёзмоқда федерация матбуот хизмати.

Фото: Google Images

Натижага кўра маълумотлар қуйидагича:

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Олтинсой, Шеробод, Шўрчи, Термиз туманларида ҳамда Термиз шаҳрида қолипли нон 1500—2000 сўмгача, Денов, Қумқўрғон туманида 1500 сўмдан, Бойсун туманида 1500—1800 сўмгача, Сариосиё туманида 1600—2000 сўмгача, Узун туманида 1200—1800 сўм нархларда сотилаётгани кузатилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида қолипли ноннинг нархлари қуйидагича баҳоланмоқда. Кегейли, Мўйноқ, Қонликўл, Шуманай, Амударё, Беруний, Нукус туманларида 1500 сўмдан, Нукус шаҳри, Қораўзак, Чимбой, Тўрткўл туманларида 1500—2000 сўмгача, Тахтакўпир, Қўнғирот туманларида 2000 сўмдан, Элликқалъа туманида 1400—1500 сўмгача, Хўжайли туманида 1500—2500 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.

«Буханка» нархи охирги марта 15 октябрь куни қимматлашган. Ўшанда «буханка» 1350—1500 сўмдан сотила бошланган эди.