Бенин соҳиллари яқинида қароқчилар Норвегиянинг JJ Ugland компаниясига қарашли MB Bonita номли кемадан тўққиз нафар денгизчини ўғирлаб кетди, деб хабар берган Reuters.
Ҳужум 2 ноябрь, шанба куни тонгда кема Бенин соҳилига лангар ташлаб тўхтаб туган вақтида амалга оширилган. Қароқчилар ўн нафар одамни ўғирлан кетган. Экипажнинг қолган аъзолари содир бўлган воқеа ҳақида маҳаллий ҳокимлик вакилларини огоҳлантирган.
Кема воқеадан Котону шаҳридаги портга кириб борган. Норвегия компаниясининг авария-қутқарув хизмати воқеалар ривожини кузатиб бормоқда, Бенин маҳаллий органлари ҳамда ўғирлаб кетилганларнинг қариндошлари билан алоқада бўлиб турибди.
MB Bonita кемасидан ўғирлаб кетилган денгизчиларнинг Филиппин фуқаролари эканлиги аниқланди. Норвегия Бонита (IMO 9494060) байроғи остидаги ушбу кемада жами 20 нафар филиппинликлар бўлган. Халқаро транспорт ишчилари федерацияси (ITF) кема билан коллектив келишув имзоланмаганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)