• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    4 ноябрь – Тутанхамон мақбараси очилган кун. У ҳақда нималарни биламиз?

    Қадимги Мисрда ҳукм сурган фиръавнлар сулолалари ҳақида барчамиз эшитганмиз, ўқиганмиз. Кимдир кўпроқ маълумотга эга, кимдир камроқ. Кимлардир ҳеч нарса билмаслиги ҳам мумкин.

    Энг машҳур фиръавнлардан бири Тутанхамондир. 1922 йилнинг шу куни – 4 ноябрида унинг мақбараси очилган. Шундан сўнг у фильмлар қаҳрамонига айланди, унинг мақбараси ҳақида афсона ва ривоятлар тўқилди.

    Фото: Wikipedia

    Тутанхамон аслида ким, қачон ҳукмронлик қилган, нимаси билан машҳур? Қуйида у ҳақдаги асосий саволларга жавоб берамиз.

    Тутанхамон ким?

    Тутанхамон Қадимги Мисрда, Янги подшолик даврида ҳукм сурган XVIII сулоланинг 11-фиръавни ҳисобланади. Тутанхамон милоддан аввалги 1345–1327 йилларда яшаган. Охирги генетик изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, Тутанхамон XVIII сулоланинг ўнинчи фиръавни Ахенатон ва унинг синглисининг ўғлидир (Қадимги Миср подшолик оилаларида бундай никоҳлар одатий бўлган). Аммо онасининг исми ҳалигача маълум эмас. Археолог Виктор Лоре томонидан топилган мўмиёланган аёл жасади Тутанхамоннинг онаси ҳисобланади. Археолог уни Younger lady, яъни «Ёш хоним» дея номлаган. Антик Миср тарихчиси Манефон аёлнинг исмини Чебрес деб берган.

    Тутанхамон қанча ҳукмронлик қилган? У нимаси билан машҳур?

    Отаси вафот этган пайтда Тутанхамон анча ёш бўлган. Шу сабабдан тахтга опаси Меритатон ўтиради. Аммо қисқа ҳукмронликдан сўнг номаълум сабабларга кўра ғойиб бўлади. Тахтга эса тўққиз ёшли Тутанхамон ўтиради. Легитимликни сақлаш мақсадида фиръавн Ахенатон малика Нефертитининг учинчи қизи Анхенесенамонга уйланади. Жуда ёш бўлгани сабабли ҳақиқий ҳукмдорлик Ай ва генерал Хоремхебларнинг қўлида тўпланган. 1327 йилда Тутанхамон вафот этади. Тахтни эса Ай эгаллайди.

    Тутанхамон юзининг реконструкцияси.

    Тутанхамон юзининг реконструкцияси.
    Фото: Wikipedia

    Тутанхамон Миср тарихида унча катта из қолдирмаган. Чунки у қисқа ҳукмронлик қилган ва ёш бўлган. Унинг машҳурлиги ХХ асрга бориб тақалади. Айнан ўша пайтда – 1922 йил 4 ноябрь куни британиялик археолог Ховард Картер Мисрдаги Қироллар водийсида олиб борилаётган археологик изланишлар пайтида фиръавн Тутанхамон мақбарасини ва у ерда кўмилган хазинани топади. Шу сабабли Тутанхамон машҳурликка эришди.

    Тутанхамон мақбараси қандай топилган?

    1908 йил инглиз аристократи лорд Карнарвон Қироллар водийсида археологик изланишлар олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади. Изланишларга раҳбарлик қилишни Миср қадимшунослик хизматига яқин бўлган Ховард Картердан илтимос қилади. Картер ишга киришганидан сўнг бир нечта фиръавнлар қабрларини топади.

    Биринчи жаҳон уруши бошланган пайтда ишлар тўхтатиб қўйилади. 1917 йилдан эса қайтадан давом эттирилади.

    Фото: Канада тарих музейи

    1922 йил 1 ноябрь куни Картер Рамзес VI қабри ёнини қазишни бошлайди. Тўрт кундан сўнг ишчилар тош билан тўлдирилган ва зинапояга олиб кирувчи хандақни топади. Зина пастга қараб қазилган ва у ёпиқ эшикка олиб боради. Эшик эса қироллар некрополи муҳрлари билан безатилган гипс билан қопланган эди.

    Қазишма ишлари натижасида нафақат Мисрдаги, балки бутун дунёдаги ўзига хос топилма аниқланади. Бу 3 минг йиллик тарихга эга Тутанхамон мақбараси эди.

    Тутанхамон мақбараси нималардан ташкил топган?

    Мақбара режаси XVIII сулола ҳукмдорлари қабрлари билан бир хилда тузилган. Киришда қисқа коридорга олиб борувчи зиналар қурилган. Коридордан кейин биринчи хонага кирилади. Бу хона биздаги зиёратхонага тўғри келади. Ушбу хонада жуда кўплаб уй-рўзғор буюмлари топилган. Улар Тутанхамонга нариги дунёда керак бўлиши важидан бирга дафн қилинган. Хона ёнида кичкина қўшимча хона бор. Зиёратхона бошида эса гўрхона жойлашган. Гўрхонани иккита руҳ ҳайкали – Ка қўриқлаб турибди. Гўрхонада Тутанхамоннинг катта сағанаси (саркофаг) ва тобути жойлашган. Хона деворлари эса Тутанхамоннинг нариги дунёдаги ҳаёти тасвирлари билан безатилган.

    Саркофаг.

    Саркофаг.
    Фото: Канада тарих музейи

    Гўрхона ёнида хазина хонаси жойлашган. Айнан шу хонадан олтиндан ишланган остадон топилган. Бу хазинадаги энг ноёб топилма ҳисобланади. Олтин сандиқда марҳум фиръавннинг ички аъзолари сақланган каноплар бор. Сандиқчани тўртта маъбуд: Неис, Селкис, Исис ва Нефтьис тўрт томондан қўриқлаб турибди. Ушбу хонада, шунингдек, 35 та қайиқ макети ва бўри бошли маъбуд Анубис ҳайкали ҳам топилган. Бу буюмлар Қоҳира музейига топширилган.

    Тутанхамон хазинасининг аҳамияти нимадан иборат?

    Тутанхамон коллекцияси бир нечта сабаблар туфайли муҳим аҳамият касб этади. Хазина Миср энг гуллаб-яшнаган XVIII сулола даврига оид. Ҳарбий юришлар, савдо-сотиқ натижасида Миср Яқин Шарқ билан алоқаларини мустаҳкамлаб, минтақадаги ролини ошириб олган.

    Тутанхамон коллекцияси шу пайтгача топилган қироллик хазиналари ичида энг тўлиқ сақлангани ҳисобланади. Бу коллекция 3580 буюмдан иборат. Шулардан энг машҳурлари олтиндан ишланган ниқоб ва учта мўмиё кўринишидаги тобутдир. Улардан бири соф олтиндан ишланган бўлса, иккитаси олтин суви юритилган ёғочдан ясалган.

    Фото: Канада тарих музейи

    Ушбу коллекция қироллар қабрлари қандай шаклда бўлганини кўрсатиш мақсадида Мисрда қолдирилган. Ушбу топилма кундалик уй рўзғор буюмларидан ташкил топган. Ўйинчоқлар, ўйинлар, ўриндиқлар, кроватлар, курсилар, шароб идишлари, қиличлар, камонлар, бумеранглар шулар жумласидандир. Шунингдек, Тутанхамонни нариги дунёда ҳимоя қилиш мақсадида қўриқчилар ва маъбудлар ҳайкалчалари ҳам бирга кўмилган.

    Ушбу хазина бизга фиръавн қандай яшагани, унинг қизиқишлари, ҳаёти ҳақида тасаввур беради.

    Фиръавн қарғиши ҳақиқатми?

    Фиръавн қарғиши ёки Тутанхамон қарғиши деб ном олган афсона ХХ асрда пайдо бўлди. Унинг муаллифи ким экани номаълум бўлса-да, ХХ аср бошидаги матбуот буни афсонага айлантириб юборди. Бундай фикр пайдо бўлишига сабаб эса ҳукмдор қабрини қазишга қатнашган экспедиция қатнашчилари экспедициядан кейин бирин-кетин ғайритабиий шаклда вафот этишидир (шу жумладан буюртмачи лорд Карнарвон ҳам).

    Ҳаммаси экспедиция раҳбари Ховард Картернинг қуши маҳаллий аҳоли «Фиръавн кобраси» деб атайдиган илон томонидан ютиб юборилганидан бошланди. Картер томонидан ёлланган маҳаллий ишчилар бу воқеада бир хосиятсизлик бор деб ҳисоблай бошлади. Йиллар давомида Тутанхамон мақбараси билан боғлиқ ишларда қатнашганлар вафот эта бошлади. Воқеалар хронологияси билан танишсак, бу ҳақда тасаввуримиз янада кенгаяди.

    Фото: Канада тарих музейи

    1922 йил 4 ноябрь: мақбаранинг топилиши;

    1922 йил 26 ноябрь: Ховард Картер қабр ичига киришга муваффақ бўлди;

    Шу йил 18 декабрь: ишларнинг бошланиши;

    1923 йил 17 февраль: 17 киши гувоҳлигида қабр очилди;

    1923 йил 5 апрель: экспедиция буюртмачиси лорд Карнарвон пашша чақиши оқибатида вафот этди;

    Шу йилнинг май ойи: Картернинг яқин дўсти, канадалик археолог, профессор Ла Флеур вафот этди;

    1923 йил 16 май: молиячи Георг Жай Гоулд қабрга ташриф чоғида юқтирилган пневмониядан вафот этди;

    Лорд Карнарвон ўлимидан олти ой ўтиб укаси ҳам вафот этди;

    1924 йил: Картернинг ҳамкасби, гўрхонага биринчилардан бўлиб кирган профессор Хю Эвлин Вайт кучли депрессия туфайли вафот этди;

    Шу йили Тутанхамон мўмиёсини радиография қилишга жалб этилган радиолог Арчибалд Дуглас Реед вафот этди;

    1926 йил : лорд Карнарвонни даволаган ҳамшира вафот этди;

    Шу йили Тутанхамон мақбарасига ташрифдан сўнг мисршунос Георге Аарон Бенедит вафот этди;

    1939 йилд: Ховард Картер 64 ёшида вафот этди;

    1967 йил: Париждаги Petit Palais’да Тутанхамонга бағишланган кўргазмани ўтказиш бўйича шартномага қўл қўйганидан сўнг Қоҳира музейи ходими Муҳаммад Меҳри вафот этди;

    Худди шундай ҳолатда унинг ўринбосари Жамол Маҳрез Лондонда ўтиши керак бўлган кўргазма шартномасини имзолаганидан сўнг вафот этди.

    Бу воқеалар атрофида Агата Кристи сингари адиблар асарлар ёзган, киноижодкорлар фильмлар суратга олган. Ривоят ҳақиқат ёки уйдирма эканини, афсуски, била олмаймиз. Аммо бир нарса аниқ: Тутанхамон мақбарасидан топилган буюмлар ҳали кўп йиллар бизни ҳайратда қолдиришда ва инсонларга ибрат бўлишда давом этаверади.

    Жаҳонгир Остонов

    04.11.2019, 08:07   Изоҳ (0)   115282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёрланмоқда — NBC

    Дунё | 22 июн, 20:02

    Қозоғистонда самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор  

    Қозоғистон | 22 июн, 19:48

    Медведев бир қатор давлатлар Эронга “ядровий ўқ-дорилар” беришга тайёрлигини айтди

    Дунё | 22 июн, 18:19

    “Қўшнилар” баҳси, бразилияликлар ҳиссаси ва йирик ҳисобдаги ғалаба: “Навбаҳор” ва “ОКМК” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 22 июн, 18:00

    Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга олинди

    Дунё | 22 июн, 17:31

    Ҳусийлар АҚШнинг Эронга ҳужуми сабаб урушга қўшилганини эълон қилди

    Дунё | 22 июн, 16:55

    Эрон ядровий объектларига зарба: етакчилар қандай фикрда?

    Дунё | 22 июн, 16:24

    Хосеп Гвардиола: “Айрим футболчилар кетади”

    Спорт | 22 июн, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.