• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    SOS – save our souls деганими? SOS сигналини биринчи бўлиб «Титаник» йўллаганми? SOS ҳақидаги афсоналарни фош этамиз

    3 ноябрь – деярли ҳамма учун яхши таниш бўлган, дунёнинг исталган жойида ва исталган миллат вакили томонидан дарҳол тушуниладиган сигналлардан бири – SOS сигнали қабул қилинган сана. 1906 йилнинг шу кунида Халқаро радиотелеграф конвенциясига аъзо мамлакатлар денгизда ҳалокатга учраган кемалар учун ёрдам сўраш сигнали сифатида ягона халқаро сигнални қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Ўшандан буён SOS сигнали кимнингдир ҳалокатли аҳволга тушиб қолганини ифодалайдиган ва у томонга дарҳол ёрдамга ошиқиш кераклигини англатадиган ягона халқаро сигнал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган 116 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида бу ҳалокат сигнали туфайли қанчадан-қанча одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинган дейсиз...

    SOS сигналини кўпчилик save our souls, яъни тахминан «бизнинг жонимизни қутқаринг» қабилидаги хитобнинг қисқартмаси деб ўйлайди. Аслида SOS’нинг ушбу гапга умуман алоқаси йўқ. Бу шунчаки морзе алифбосига кўра  ...---...  (учта нуқта – учта тире – учта нуқта) кўринишидаги хабарнинг оддий алифбога ўгирилгани холос.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Берлинда ўша конвенция муносабати билан аср бошида денгизда ҳукмронлик қилган йирик флотли мамлакатлар – Буюк Британия, Германия, АҚШ, Франция, Япония ва Россия қаторида жами 29 мамлакат вакиллари йиғилган. Конвенцияга кўра, бу мамлакатлар ва уларнинг мустамлакалари ҳудудидаги барча радиостанциялар денгиздан келган SOS сигналини фавқулодда тартибда, навбатсиз ва кечиктирмасдан қабул қилиши ҳамда уни зудлик билан қутқарув бўлинмаларига, координатасига кўра ҳалокатга учраган кемага яқин жойлашган бошқа исталган кемаларга юбориши белгилаб қўйилган. Яқин атрофда ҳалокатга учраган кемадан SOS сигналини қабул қилган бошқа кемалар ҳам қайси давлат байроғи остида сузаётгани, кимга тегишлилиги, кема тури, ортилган юк мақоми ва ҳоказо исталган важдан қатъий назар, ўша кемага ёрдамга шошилиши кераклиги қатъий шарт қилиб қўйилди. SOS ягона халқаро ҳалокат сигнали сифатида жорий этилгач, унгача қўлланган бошқа ҳамма ҳалокат сигналлари бекор қилинди.

    Айтиш жоизки, радиоалоқа амалиётида SOS якка ўзи қўлланилмаган. Уни йўллашдан аввал кема радисти муайян мажбурий сигналлар гуруҳини ҳам йўллаши ҳам керак эди. Бу мажбурий сигналларда радист аввалига «ялпи чақирув» маъносини берувчи CQ сигналини уч марта берган, кейин эса кема номи ва ундан кейингина SOS сигнали узатилган. Бу сигнални эса ёки радист ўзи ёки «қора кун» учун аввалдан созлаб қўйилган автоматик авария радиоузатгичи йўллаган. Ўша йиллари бундай автоматик узатгич қурилма барча кемаларга ўрнатилиши мажбурий бўлган. SOS сигнали берилгач, радист зудлик билан яна кетма-кет сигналларда кема турган географик кенглик ва узунлик координаталари ҳақидаги ахборотни йўллаган.

    Сигналдан биринчи бўлиб «Титаник» кемаси фойдаланган деган янглиш қараш мавжуд. Бироқ конвенция қабул қилинганидан бошлаб «Титаник» ҳалокатигача бўлган олти йил ичида SOS сигнали жуда кўп марта бошқа кемалар томонидан қўлланилган бўлиб, уларнинг аксариятида экипаж ва йўловчилар айнан шу ҳаммага тушунарли ва оддий сигнал туфайли ўз вақтида қутқариб қолинган. Хусусан, 1909 йилнинг 11 августида АҚШга тегишли «Арапаоэ» пароходи Нью-Йоркдан Жексонвил томон йўлга чиққач, кўп ўтмай бошқарувни йўқотган ва уни оқим океанга олиб кетган. У йўллаган SOS сигналини Хаттерас оролида жойлашган ва United Wireless Telegraph Company ташкилотига қарашли бўлган радиостанция ходими қабул қилган. Олинган сигнал зудлик билан ўша атрофда бўлган бошқа кемаларга юборилган, шунингдек, пароход тегишли бўлган компания офисига йўлланган. 1910 йилда «Кентукки» кемаси ҳам шунга ўхшаш мушкул вазиятга тушиб қолган. У йўллаган SOS сигналини унга яқин жойда бўлган «Аламо» кемаси тутиб олган ва ёрдамга шошилган. Шунингдек, 1909 йилда Азор ороллари яқинида қоятошларга урилиб пачоқланган «Славония» кемаси ҳам SOS ҳалокат сигналини бергани ҳақида маълумотлар бор.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Албатта, «Титаник» ҳам 1912 йилнинг 15 апрель санаси тунги соат 00:45 да айнан SOS билан фалокат ҳақида сигнал берган. У аянчли фожиа денгизчиликда SOS сигнали қўлланиши борасида саккизинчиси бўлган эди.

    SOS учун save our souls қабилидаги кенгайтмалар эса кейинчалик пайдо бўлди. Шу ва шу каби бошқа кенгайтмаларни сигнални осон эслаб қолиш илинжида бўлган денгизчилар ўйлаб топган. Хусусан, SOS’нинг save our souls’дан ташқари, save our ship («бизнинг кемамизни қутқаринг»); save our spirits («бизнинг руҳимизни қутқаринг») кўринишидаги талқинлари ҳам мавжуд.

    Ундан кейинги йилларда эса SOS қутқарув сигнали кўплаб бадиий ва мусиқий асарлар орқали денгизчиликдан йироқ одамлар орасида ҳам оммалашди. Хусусан, 70 йилларда ABBA гуруҳининг SOS қўшиғи бу сигнални биринчилардан бўлиб куйга солган бўлса, Владимир Висоцкий, Рианна ва бошқа қатор қўшиқчилар ижодида ҳам айнан шу номли қўшиқлар мавжуд. 1930-йилларда эса чехиялик ёзувчи Юлиус Фучикнинг «Радист қутисидаги ҳарфлар» номли эртак китоби ҳам ушбу сигнални оммалашишига хизмат қилган. Унда исмлари SOS ҳарфлари билан бошланувчи қаҳрамонлар – Слава, Ольга ва Саша дунё бўйлаб саёҳат қилиб, ҳалокатга учраган кемаларга ёрдам кўрсатиб, қаҳрамонликлар кўрсатиб юради.

    Айтиш жоизки, 1999 йил 1 февралдабн эътиборан денгизда ҳалокатга учраганлик ҳақидаги сигнал сифатида бошқа халқаро сигнал – GMDSS  (Global Maritime Distress and Safety System) қўлланмоқда. Бу ҳалокат сигналини автоматик равишда узатувчи ва ўз ичига кўп сонли сунъий йўлдош, денгиз ва ерусти радиоалоқа ускуналарини оладиган йирик халқаро ҳалокат-қутқарув тизими узатади ва қайта ишлайди. Шу сабабли ҳозирда халқаро денгизчиликда SOS сигналининг қўлланиши борган сари урфдан чиқмоқда. Лекин денгизчилар узоқ йиллар давомида ўрганиб, кўникиб қолган ушбу сигналдан бутунлай воз кечишгани ҳам йўқ. Уни бутунлай истисно қилишга ҳам ҳеч ким журъат қила олмайди. Чунки барча учун тушунарли ва осон бўлган SOS сигнали аллақачон одамлар онгига сингиб бўлган. Шунга кўра, сигнал ҳали денгизчиликда ҳеч бўлмаса муқобил, захира сигнал воситаси сифатида анча йиллар қўлланса керак.

    Музаффар Қосимов

    03.11.2019, 10:17   Изоҳ (0)   34225
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    Дунё | 27 июн, 14:55

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 14:15

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи — CNN

    Дунё | 27 июн, 14:00

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Кулолчилик, фокус кўрсатиш ва ошпазлик: машҳурларнинг яна қандай яширин иқтидорлари бор?

    Шоу-бизнес | 27 июн, 13:53

    Хаби Алонсо “Реал”нинг ҳимояси ҳақида: “Барча футболчилар орқага қайтиши керак”

    Спорт | 27 июн, 13:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.